Турк тадбиркорининг ўғирланиши. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси икки гумонланувчига қидирув эълон қилди

337

2021 йилнинг декабрь ойида Қирғизистонга учиб келган турк тадбиркорини ўғирлашга алоқаси бор икки гумондорга қидирув эълон қилинди. Бу ҳақда миллий хавфсизлик давлат қўмитаси 11 январда билдирди.

Болот Матраимов / Ниязали Махаматкарим ўғли

Маълумотга кўра, гумондорлар 23 ёшдаги Ниязали Махаматкарим ўғли ва 50 ёшдаги Болот Матраимов. Махсус хизмат улар «ижарага олинган квартираларда ва меҳмонхоналарда яшириниб, ёнида ўқ отувчи қурол бўлиши мумкин» деб огоҳлантирди.

«МХДҚ қуйидаги қидирувда юрган одамлар ҳақида бирор бир маълумот бўлса (0312) 620585, (0312) 660475, (0312) 626504 ва 102 телефонларига қўнғироқ қилишни сўрайди», — деб билдиришди муассасанинг матбуот хизматидан.

Юстиция вазирлигининг маълумотига кўра, Махаматкарим ўғли «Компания Аманат» МЧЖни бошқаради. Матраимов «Империал Строй Сервис» қурилиш компаниясининг асосчиси. Икки гумондор ҳақида очиқ манбаларда бошқа маълумот топишни имкони бўлмади.

Турк тадбиркорини аэропортдан ўғирланиши

МХДҚ Туркиянинг фуқарони Бишкекнинг «Манас» халқаро аэропортидан ўғирлаб, 3 млн доллар талаб қилган жиноий гуруҳни қўлга олганини 11 декабрда маълум қилган.

Махсус хизмат тадбиркорни ўғирлашни унинг дўсти ва бизнес ҳамкори «А.Б.» уюштиргани аниқланганини билдирган. У жиноятни амалга ошириш учун одамлар топиб, тайёргарлик кўргани айтилган. Бу тадбиркордан ташқари қўлга олинганлар орасида фаол Сезимай Жунусова (Бегимай Жоробаева), Чуй вилоят милициясининг «Манас» аэропортини ҳаво транспорт бошқармаси бошчиси Тинчтик Пратов ва «Ж.Б.» исмли киши бўлган.

Маълумотга кўра, жабрланувчи Қирғизистонга 1 декабрда учиб келган. Бироқ «ҳужжатларни текшириш керак» деган сабаб билан ушланиб «Манас» аэропортининг милиция бўлимига етказилган.

Кейин жиноий гуруҳдагилар тўппонча тақаб, барча қимматбаҳо буюмларини (пул, соат, телефон, ноутбук ва б.) олиб, бошига қоп кийдириб хусусий уйга олиб бориб 5 кун ушлаб туришган.

Кейин ўғирлаганлар «А.Б.» орқали сўзлашиб, уни озод қилиш учун 400 минг доллар олишга рози бўлиб турк тадбиркорини қўйиб юборишгани маълум қилинган.

Гумондорлар МХДҚнинг тергов қамоғига икки ойга қамалган. Жунусованинг адвокати Кутман Медетбеков матбуот анжумани ўтказиб, унинг мижозларини бу ишга «алоқаси йўқлигини» билдирган.

Медетбеков бу ишда асосий гумондор Нияз Махамадкарим ўғли исмли одам дейди. Унинг айтишича, у Жунусовага қўнғироқ қилиб милиционер керак бўлаётганини айтиб ёрдам сўраган — у буни Қирғизистонга келаётган турк фуқаросининг ҳужжатларини текшириш керак эканини тушунтирган. Жунусова унга «Манас» аэропортида ишлаган милиционер топиб берганини айтган.