Тоқаев: КХШТнинг миссияси якунига етди, ҳарбийларни чиқариш 10 кундан ортмаган вақтни олади

353

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 11-январда мажлисда (парламентнинг қуйи палатасида) сўзлаётиб КХШТнинг тинчликпарвар кучларининг асосий миссияси тугаганини билдирди.

Унинг айтишича, ўлканинг барча ҳудудида вазият барқарор.

«Икки кундан кейин КХШТнинг контингенти босқичма-босқич чиқарила бошлайди. Бу 10 кунга етмаган вақтни олади», — деб келтирди vlast.kz Тоқаевнинг сўзини.

Ўлка ҳудудида КХШТга аъзо давлатларнинг умумий 3 мингдан ортиқ ҳарбийи бор, уларнинг кўпчилиги Россияники. КХШТ таркибига Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Арманистон, Беларус ва Россия киради.

Қирғизистонлик ҳарбийлар Қозоғистонда. Видеодан скриншот.

Қозоғистонда норозиликлар ва КХШТнинг ҳарбийларини киритиш

Қозоғистондаги норозиликлар 2-январда ўлканинг ғарбидаги Янги-Ўзўн шаҳридан бошланган. У ерда турғунлар газ қимматлаганидан нрози бўлиб, тинчлик акциясига чиқишган. Бир неча кундан кейин митингга бошқа шаҳар турғунлари ҳам чиқиб, иқтисодий талаблар сиёсий талабга айланган. Норозилар амалдаги ҳукуматни истеъфосини ва биринчи президенти Нурсултан Назарбаевнинг дахлсизлигини бекор қилишни талаб қилишган.

Натижада 5-январга ўтар кечаси Қозоғистон ҳукумати истеъфога кетган. Бироқ норозиликлар тўхтамай, айрим шаҳарларда хавфсизлик кучлари билан қуролли тўқнашувлар бўлган. Энг оғир аҳвол Олмаотада бўлган, тўқнашувлар талончиликка олиб келган.

Норозиликлар тўхтамаётган вақтда Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев митингчиларни «террорист» деб атаб, «террористик хавфдан ўтиш» учун КХШТга ёрдам сўраб мурожаат қилган.

6-январга ўтар кечаси Арманистон бош вазир ва КХШТ раиси Никол Пашинян ташкилот Қозоғистонга тинчлик ўрнатувчи кучларни юбориш қарорини қабул қилганини билдирган.

Кейинчалик ҳарбийларни киритиш қарори ўлка парламентида қўллов топган. Қирғизистон қўшни давлатга 150 кишидан иборат шахсий таркибни, 8 бронетехника ва 11 автомашина юборган.

Қирғизистон мудофаа вазирлигининг маълумотига кўра, ҳарбийлар Олмаотадаги ИЭМ-2 стратегик объектини қўриқлашмоқда.