Бишкекнинг Свердлов туман суди 10-январда Жогорку Кенеш депутати Акбўкўн Таштанбеков ҳеч қаерга кетмаслик тилхати билан бўшатилганини маълум қилди.
Таштанбеков 2021-йилнинг 28-ноябрида ўтган парламент сайловига Чуй вилоятининг №30 Иссиқ-Ота сайлов округидан энг кўп овоз олган. 6-декабрда МХДҚ уни «миллатлар ва ҳудудлар аро низони» қўзғатишда гумон қилиб қамоққа олган.
Депутатни қўлга олинишига ижтимоий тармоқларда тарқалган видео сабаб бўлган — унда Таштанбеков видеони олган одамни «камситувчи сўзларни айтганини» кўриш мумкин. Бироқ мазкур видео кейинчалик ўчирилган.
МСК Таштанбековни жиноий жавобгарликка тортиш учун розилик берган. Бироқ агар Таштанбековнинг айби судда исботланса, у депутатлик мандатидан маҳрум қилиниши айтилган.
МСК йиғинида Акбөкөн Таштанбековнинг вакили бу видео уч йил олдин олинганини ва у «ҳаётий можаро бўлган» деб таъкидлаган.
31-декабрда Таштанбековга депутатлик гувоҳномаси билан кўкрак нишони топширилган.