Ўш: «Ата-Журт Кыргызстан» фракциясининг депутати 100лаган кишига ресторанда чой берди

327

 «Ата-Журт Кыргызстан» партиясидан Жогорку Кенешга депутат бўлган Фархат Исмаилов Ўш шаҳридаги ресторанларнинг бирида 100лаган одамга чой берди. Бу ҳақда Фейсбук фойдаланувчиси Эрнис Нурдин ёзди.

Нурдин жойлаган суратларда маросим шаҳардаги Eldorado Grand ресторанида ўтганини кўриш мумкин. У маросимга 700-800 киши қатнашганини таъкидлаган.

«Ўш шаҳри кўп миллатли халқ бўлгани учун депутат Фархат Исмаиловнинг тадбирига турли миллат вакиллари қатнашиб, бир дастурхонда кўнгил очиб қайтишди», — деди у.

Сурат: Эрнис Нурдин

Депутатнинг укаси, «Ош-Тазалык» муниципал ишхонасининг бошчиси Нурбек Исмаилов «Клооп»га чой 9-январда берилганини билдирди. У маросимга «оиласининг яқинлари, акасининг сайловчилари ва ташвиқотчилари келди» деб ишонтирди.

«Миннатдорчилик сифатида чой берди. Катта лавозимдагилардан ҳеч ким келмади. Ўзимизнинг яқинлар бўлди», — деди у.

Исмаиловлар ва «Ата-Журт Кыргызстан»

Фархат Исмаилов парламент сайловига «Ата-Журт Кыргызстан» партияси таркибида келиб, натижада партия ичида овозлар сони бўйича иккинчи ўрин билан мандатга эга бўлган.

Парламентга келгунча хусусий тадбиркорлик билан шуғулланган. У «Алай Инвест» МЧЖ ва «Ай-Балта» қўриқлаш агентлигининг асосчиси.

Нурбек Исмаилов 2021-йили Ўш шаҳар кенгашига ўтган сайловга «Ата-Журт Кыргызстан» партияси билан келиб мандат олган. «Ош-Тазалык»нинг бошчиси янги мэр сайлангандан кейин мандатидан бош тортган.

Бунинг сабабини Исмаилов қонунни билмагани билан тушунтирган. У бир вақтда депутат ҳам, муниципал ишхона етакчиси ҳам бўлмоқчи бўлган.

Жамоатчиликда «Ата-Журт Кыргызстан» партияси «МХДҚ раиси Камчибек Ташиевга қарашли» дейилади. Бироқ Ташиев ва партия лидери Айбек Маткеримов бу маълумотни инкор қилган. Бироқ Маткеримов Ташиев унинг «яқин одами» эканини тасдиқлаган.

Исмаиловларга боғлиқ можаролар

2011-йили Жогорку Кенеш депутати Райкан Тўлўгўнов эҳтимол Фархат Исмаиловни криминал Камчи Көлбаевнинг уюшган жиноий гуруҳига алоқаси борлигини текширишни сўараган.

Ўша ватқда Исмаилов парламент аппаратида ишлагани айтилган.

Бундай айб Исмаиловга ўша вақтдаги спикер Ахматбек Келдибековни «қонундаги ўғри» билан учрашуви қизғин муҳокама қилинган вақтда қўйилган.

Нурбек Исмаилов «Клооп»га берган интервьюсида унинг акасини криминал муҳитга «алоқаси йўқ» деб билдирган.

Нурбек Исмаилов «Кличко» лақаби билан танилган аралаш жанг спортчиси. «Азаттык»нинг маълумотига кўра, у «Адыгине Файтер» спорт клубида шуғулланган. «Ош-Тазалык»ка келгунча Ўш шаҳрининг марказий бозорида солиқ инспектори ва автобус паркида бошлиқ ўринбосари бўлиб ишлаган.

2017-йилдаги президент сайловида Исмаилов «Адыгине Файтер» клубининг спортчилари билан бирга Ўш шаҳридаги сайлов участкаларининг бирини назорат қилган.

Бир неча ОАВ вакиллари — уларнинг орасида Ўш шаҳар мэриясининг собив матбуот котиби Азамат Абсаттаров — Исмаиловнинг спортчилари «сайлов боришини ёритган журналистларни калтаклаган» деб айблаган. Бироқ иш судга етмаган.