Баткен: ИИВнинг ички аскари «тасодифан отилган ўқдан» ҳалок бўлди

320
Иллюстратив сурат

Баткен вилоятининг Лайлак туманидаги Сада қишлоғида ИИВнинг ички ҳарбийи бирга хизмат қилган аскарни «кутилмаганда» отиб юборди. Жароҳатланган 19 ёшдаги аскар касалхонада вафот этди.

ИИВнинг матбуот хизмати билдиришича, воқеа 9-январда бўлган. вазирликнинг ички аскарларини №707 ҳарбий бўлимининг аскарлари чегара хизматининг ҳарбийлари билан бирга Садага яқин навбатчилик пунктида кучайтирилган тартибда хизмат ўтаётган бўлган.

Ички аскарлар «ўқ отувчи қурол олиб юришда хавфсизлик талабларини бузиб, бир-бирига ўйнаб қурол ўқталгани сабаб» 20 ёшдаги оддий аскар кутилмаганда қарама-қарши турган 19 ёшдаги аскарга ўқ отган.

Яраланган аскар зудлик билан касалхонага етказилган, бироқ кўп ўтмай вафот этган.

«Дастлабки маълумот бўйича, ички аскарларнинг ҳарбийи "АКСУ" ўқ отар қуролдан фойдаланишда хавфсизлик талабларига риоя қилмай, қурол билан ўйнаб, қуролга эҳтиётсизлик билан муносабатда бўлгани учун шеригини отиб юборган», — деб билдиришди ИИВдан.

Ҳозирда Ички аскарлар етакчилари милиция ходимлари билан бирга воқеани текширишни бошлади.

Ўтган йилнинг июнь ойида Баткен тумани Самаркандек қишлоқ ҳукуматига қарашли Паски-Арик қишлоғида хизмат қилаётган икки аскар ўқдан яраланган. Унда МХДҚдан воқеа «қуролдан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш» сабаб юз берганини айтишган.

Биринчи аскар воқеа жойда ҳалок бўлган, иккинчиси эса касалхонага етказилиб, икки кундан кейин жон берган. Чегара хизмати мазкур воқеа бўйича батафсил маълумот бермаган. Бироқ тегишли органлар текширув олиб бораётганини билдиришган.