Султанбаев: Айрим ОАВлар Жапаровнинг Қозоғистондаги қирғизлар ҳақидаги сўзини нотўғри талқин қилишган

Президентнинг матбуот котиби Эрбол Султонбоевнинг айтишича, ОАВлар Садир Жапаровнинг Қозоғистондаги қирғизистонликлар билан боғлиқ вазият ҳақидаги сўзларини нотўғри талқин қилмоқда.

Аввалроқ Жапаров ижтимоий тармоқлар орқали қирғизистонликларга мурожаат эълон қилиб, унда Қозоғистондаги акцияларнинг иштирокчилари орасида қирғизистонликлар ҳам бор бўлиши мумкин деб айтган.

«Қозоғистонда ишлаётган фуқароларимиз кўп. Эҳтимол, улар орасида акцияларда иштирок этиб қолганлар ҳам бўлиши мумкин. Агар алоқаси йўқ, фақатгина  ноҳақ жавобгарликка тортилаётган фуқароларимиз бўлса, уларнинг ҳар бири учун  қаттиқ курашамиз», — деб ёзган президент. Россиянинг айрим ОАВлари Жапаровнинг баёноти ҳақидаги хабарларни эълон қилган сарлавҳалар:

Коллаж.

Жапаров, шунингдек, Викрам Рузахунов ҳақидаги илк хабарлар пайдо бўлиши биланоқ у вазирликларга зудлик билан тегишли кўрсатмалар бергани ва улар Қозоғистон вазирликлари билан зарур ишларни амалга ошираётганини таъкидлаган.