ТИВ: Қозоғистонда юрган 14 нафар қирғизистонлик эвакуацияланди

325

Қозоғистонда вақтинча юрган 14 қирғиз фуқароси қўшни ўлкадаги вазият сабаб Қирғизистонга келтирилди. Уларнинг орасида ёш болалар ҳам бор. Бу ҳақда ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати билдирди.

Маълумотга кўра, фуқароларни ўлкага олиб келиш ишларини Қирғизистоннинг Олмаота шаҳридаги бош консуллиги, Олмаота вилоятидаги қирғиз диаспораси билан биргаликда уюштирган.

«ТИВ фуқароларга консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш асосида, вақтинча эвакуациялаш бўйича ишларни давом эттирмоқда», — деб ёзилади маълумотда.

Шунингдек, ТИВ Қозоғистондаги авиа рейслар тўхтатилгани учун яна 15 қирғиз фуқаросини темир йўл орқали Қирғизистонга олиб келиш ишлари бораётганини таъкидлади.

Вазирлик Қозоғистонда юрган қирғиз фуқаролари консультатив-ҳуқуқий сифатдаги саволлар бўйича Қирғизистоннинг Олмаота шаҳридаги бош консуллигига мурожаат қилиш кераклиги ҳақида огоҳлантирди:

  • +7 777 8150072 — Кайрат Жакипов;
  • +7 777 0371448 — Гульзат Абдурасулова;
  • +7 777 0275596 — Жаркинай Сансизбаева;
  • +7 775 4634295 — Медер Сапаралиев.

Шунингдек, Қирғизистоннинг Қозоғистондаги элчилигини ишонч телефонига ҳам консультация олиш учун мурожаат қилса бўлади:

  • +996 551 312 000;
  • +996 555 007 626;
  • +996 708 52 21 37;

Қирғизистоннинг Нур-Султонлаги элчилиги:

  • +7 (776) 124-88-33,
  • +7 (777) 4733009

Қўшни давлат ҳукумати 7-январдан бошлаб қирғиз-қозоқ чегарасидаги етти ўтказиш бекатидан бештасини вақтинча ёпган. Бунга Қозоғистоннинг «Ягона маълумот тизими ишдан чиққани» сабаб бўлгани айтилган.

Қирғизистоннинг чегара хизмати ҳозирда Чуй вилоятидаги «Чалдибар — Автожол» ва Талас вилоятидаги «Чон-Капка — Автожол» пунктлари «COVID-19га боғлиқ чекловларни ҳисобга олиб» штат режимида ишлаётганини билдирган.

Қозоғистондаги норозилик акцияси

Қўшни Қозоғистонда суюлтирилган газнинг нархи кескин кўтарилгани сабаб 2022-йилнинг 2-январида Мангистау вилоятида митинглар бошланган.

Бир неча кун ичида бошқа шаҳарларнинг яшовчилари ҳам митингга қўшилишган. Шаҳарларда намойишчиларнинг оқими 4-январда чиқа бошлаган.

Ўлкада норозилик акциялари тўхтамагани сабаб Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев 6-январга ўтар кечаси Жамоат хавфсизлик шартномаси ташкилотига мурожаат қилиб, «террор хавфини енгишга» ёрдам сўраган.

Токаев суюлтирилган газнинг нархини туширишни ва Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултан Назарбаевнинг дахлсизлигини бекор қилишни талаб қилганларни «террорчилар» деб атаган. Шунингдек, Токаев митингчиларга «қатъий чора кўришини» билдирган.

6-январдан бошлаб қозоқ ҳукумати митинг уюштирувчиларини «ликвидациялаш» деб аталган «тозалаш» ишларини бошлаган. Олмаота полицияси ўнлаган одамлар ҳалок бўлганини билдириб, буни «антитеррор операция» деб атаган.

Жогорку Кенеш 7-январдаги ёпиқ йиғинда ЖХШТнинг қарорини кўриб чиқиб, Қозоғистонга қирғиз ҳарбийларини юборишга розилик берган. МХДҚ раиси Камчибек Ташиев қўшни давлатга 150 ҳарбий, 8 бронетехника ва 11 машина юборилишини билдирган.

Асосий бетдаги «Азаттык»нинг архив сурати.