Қозоғистонда деярлик бир ҳафта давом этган норозилик акциялари вақтида ёш болалар ҳалок бўлгани айтилди.
Ўлканинг болалар ҳақиқатчиси Аружан Саин Олмаотадаги тартибсизликларда 11 ёшдаги бола ҳалок бўлганини билдирди. Унинг айтишича, ўсмир ота-онаси билан кўчада кетаётганда ўқ теккан.
Бундан ташқари, Саин касалхонанинг жонлантириш бўлимида 15 ёшдаги бола оғир аҳволда эканини таъкидлади. Ҳақиқатчи ўсмирнинг отаси ҳам жабрланиб шифохонага тушганини таъкидлади. Маълумотга кўра, ота-бола машинада кетаётганда уларга ўқ отилган.
Шунингдек, Orda.kz нашри Телеграм-каналида Олмаота морги олдида олинган видео эълон қилди. Нашрнинг бош муҳаррири ҳалок бўлганларнинг яқинлари билан суҳбатлашган.
Уларнинг бири Айдос Мелдихан машинада озиқ-овқат сотиб олиш учун кетаётганда тўрт ёшли қизи ҳалок бўлганини айтиб берган. Машинага ўқ отилган, ўқ қизнинг бошида теккан. Бундан ташқари, Олмаотанинг турғуни машинада икки ёш бола бўлганини, уларнинг бири жонлантириш бўлимига тушганини қўшимча қилган.
Ҳукуматнинг расмий маълумоти бўйича куч тизимларининг 18 ҳарбийи ва 26 фуқаро ҳалок бўлган. қурбон бўлган фуқаролар қуролли бўлгани ва улар «ликвидациялаш» операцияси асосида ўлдирилгани маълум қилинган.
Қозоғистоннинг ИИВ билдиришича, тартибсизликларга қатнашган 5135 одам қўлга олиниб, полиция 125 жиноий иш қўзғади.
Қозоқ президенти Касим-Жомарт Токаев 10 январни миллий мотам куни деб эълон қилди.