«90 минг тенге». Қозоғистонда қирғизистонлик мусиқачи Викрам Рузакунов қўлга олинди

386
Викрам Рузакунов

Қозоғистонда тартибсизликларда қатнашишда гумонланиб қирғизистонлик жаз-мусиқачи Викрам Рузакунов қўлга олинди. Қирғиз ҳукумати воқеанинг сабабларини аниқламоқда.

Қозоғистонлик ОАВда 9-январда «тартибсизликларга қатнашиш учун Қирғизистондан келган» дейилган қирғиз фуқаросини қатнашиши бўйича видео эълон қилинди.

Унда қўлга олинган одам у билан «нотаниш одамлар алоқага чиқиб, митингларга қатнашиш учун 90 минг тенге (17,5 минг сом) таклиф қилганини» айтган.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бу киши қирғизистонлик жаз-мусиқачи Викрам Рузакунов эканини ёзишди.

«Мен Қирғизистонда ишсиз бўлганим учун рози бўлдим. Уларга менга чипта олиб беришди, 2-январда Олмаотага учиб келдим. Мени квартирага олиб келишди — у ерда Ўзбекистон билан Тожикистон фуқароси бўлган, бироқ улар нима ҳақида сўзлашишаётганини тушунмадим. Митинг бошланганда мен қўрқиб квартирага қайтиб, эртаси куни мени ушлаб кетишди», — деди Рузакунов.

Қирғизистоннинг ташқи ишлар вазирлиги ҳозирда ҚОзоғистоннинг тегишли органлари билан биргаликда қирғиз фуқаросини қўлга олиниши бўйича барча ҳолатлар аниқланаётганини маълум қилди.

Рузакуновнинг яқинлари у қийноққа учраганини ва мусиқачи билан алоқага чиқиша олмаётганини айтишмоқда. Фаолияти бўйича Олмаотага гастроль сафари билан тез-тез бориб тургани айтилди.

Қозоғистоннинг ички ишлар вазирлигининг маълумотига бўйича, 9-январга кўра оммавий тартибсизликларда иштироки бор деган гумон билан 5 135 киши ушланган. Куч органлари умумий 125 жиноий иш қўзғаган.