Forbes: Назарбоевнинг қизи ва куёви норозилик намойишлари ортидан 200 млн доллар йўқотди

344

Forbes норозилик намойишлари чоғида энг бадавлат қозоғистонликлар қанча маблағ йўқотганини ўрганиб чиқди.

Нашр тўрт қозоғистонлик миллиардерни, жумладан Нурсултон Назарбоевнинг қизи Динара Қулибаева билан унинг турмуш ўртоғи Тимур Кулибаевнинг ҳам зарарларини текширган.

«Назарбоевнинг қизи Динара Кулибаева ва унинг турмуш ўртоғи Тимур Кулибаевнинг Лондон фонд биржасида қайд этилган «Казакстан Халиқ Банки» АЖ акцияларининг нархи 16%га арзонлаб, умумий 200 миллион доллар йўқотди», — деб ёзилади маълумотда.

Forbes журналининг маълумоти бўйича бу эр-хотинлар 3,1 миллиард доллар бойликка эга.

Яна икки қозоғистонлик миллиардер Вячеслав Ким ва Михаил Ломтадзе намойишлар чоғида ҳар бири 1,4 миллиард доллар йўқотган.

Бу миллиардерларни қозоғистонлик энг йирик Kaspi Bank тўлов компанияси билан алоқаси бор. Вячеслав Ким банк раиси ва энг йирик ҳиссадори. Ломтадзе — банкнинг бош директори. Назарбоевнинг жияни Кайрат Сатибалдининг ҳам банк билан алоқаси бор. У 2015-йили Kaspi холдинг акциядорига айланди.