«Викрам террорист эмас». Рузакуновнинг тарафдорлари қозоқ элчихонасининг олдига митингга чиқишди

379

Қозоғистонда қўлга олинган қирғизистонлик жаз-мусиқачи, пианист Викрам Рузакуновнинг 50га яқин тарафдори 9-январда Бишкекдаги қозоқ элчилиги олдида митингга чиқди. Улар Рузакуновни Бишкекка олиб келишни талаб қилишмоқда.

Митингга эстрада хонандаларидан Кайрат Примбердиев, Юлия Руцкая, Ирискелди Осмонкулов ва «Реформа» партияси лидери Клара Сооронкулова қатнашди. Улар қўлларига «Сиёсий интрига йўқ», «Манипуляция қилманглар!» деган ёзувларни кўтариб туришди.

Акция иштирокчиси, фуқаровий фаол Атай Бейшенбек Қозоғистонда қўлга олинган қирғизистонлик мусиқачи Викрам Рузакунов «90 минг тенге учун митингга чиқди» деган маълумотни «ҳаддан ошиш» деб атади.

«Бир томонлама маълумот тарқатиб, ижтимоий тармоқларда икки халқни тушунарсиз ҳолатга олиб келди. Шунинг учун бугун дам олиш кунига бўлишига қарамай, элчилик олдига келдик. Биз қозоқ ҳукуматига “Бир томонлама маълумот тарқатманглар” деган хат ташлаб кетамиз. Қозоқ ҳукумати жавобгарликни олишини истаймиз. Қозоғистонда кўплаган террорист юрибди дейишяпти, бироқ биринчи террорист деб қирғиз фуқаросини қўлга олгани жуда катта савол туғдирмоқда. Бунга қирғиз ҳукумати ҳам реакция қилиши керак», — деди у.

Митингга келган қўшиқчи Ирискелди Осмонкулов Рузакунов билан кўп йиллар бирга ишлаганини айтиб, у «200 доллардан 100 марта кўп топишини» таъкидлади.

«Рузакуновни биз яхши биламиз. Бундан ишга борадиган одам эмас эди. Уни яқиндан таниганим сабаб бу маълумотга ишонмаймиз. У пулга муҳтож эмас», — деди Осмонкулов.

Шунингдек, акция иштирокчилари қозоқ ҳукумати нотўғри маълумот тарқатаётганини айтиб, қирғиз ҳукуматидан реакция қилишни талаб қилишмоқда.

Бу орада Рузакуновни қўллаш митингига МХДҚ раиси Камчибек Ташиев келиб журналистлар ва йиғилганларнинг саволларига жавоб берди. Ташиев Рузакунов бунгача тартибсизликларга ҳеч қачон қўшилмаганини ва унга «террорист қатори» айб қўйиш нотўғри эканини билдирди.

«Бизни фуқароларимиз терроризмда айбланаётган вақтда биз ҳеч нима деёлмай ўтиролмаймиз. Рузакунов террорист эмас. Уни сақлаб қолиш учун қирғиз ҳукумати имкони борича ҳаракат қилади», — деди у.

Бундан ташқари, МХДҚ раиси мусиқачини қўлга олиниши бўйича тўлиқ маълумот олиш учун тегишли ишлар бораётганини маълум қилди.

Пианист Викрам Рузакуновнинг қўлга олиниши

9-январда Қозоғистоннинг ОАВда Викрам Рузакуновни қўлга олиниши ҳақида видео эълон қилинган. Унда қўшиқчи «ишсиз бўлгани учун тартибсизликларга қатнашгани Қирғизистондан учиб келганини» айтиб берган.

Видеода Рузакунов «нотаниш одамлар у билан алоқага чиқиб, митингларга қатнашиш учун 90 минг тенге (17,5 минг сом) таклиф қилганини» айтган.

«Мен Қирғизистонда ишсиз бўлганим учун рози бўлдим. Улар менга чипта олиб беришди, 2-январда Олмаотага учиб келдим. Мени квартирага олиб келишди — бу ерда Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари бор эди, бироқ уларни нима ҳақида сўзлашаётганини тушунмадим. Митинг бошланганда мен қўрқиб, квартирага қайтдим, эртаси куни мени ушлаб кетишди», — деган Рузакунов.

Бу орада Қирғизистоннинг Ички ишлар вазирлиги мусиқачини қариндошларига таяниб, Рузакунов Олмаота шаҳрида бўладиган концерт дастурини олиб бориш учун чақирилганини билдирди.

Шунингдек, Рузакуновнинг яқинлари уларни Қозоғистонда ҳеч қандай қариндошлари йўқлигини маълум қилиб, мусиқачи Олмаотага концерт дастурлари ва мусиқа фестивалларига қатнашиш учунгина бориб юришини билдиришган.

Қирғизистоннинг Ташқи ишлар вазирлигидан ҳозирда Қозоғистоннинг тегишли органлари билан биргаликда қирғиз фуқаросини қўлга олиниши бўйича барча ҳолатлар текширилаётганини маълум қилди.

Қозоғистоннинг Ички ишлар вазирлигининг маълумотига бўйича, 9-январга кўра оммавий тартибсизликларга қатнашди деган гумон билан 5 135 киши қўлга олинган. Куч органлари умумий 125 жиноий иш қўзғаган.