Қозоғистоннинг бир нечта шаҳрида оммавий кўтарилишлар давом этаётганига уч кун бўлди. Шаҳарларда митинг суюлтирилган газ нархининг қимматлагани сабаб Мангистау вилоятининг Янги-Ўзўн шаҳрида бошланган.
Митинга чиққанлар 2022-йилнинг 1-январидан бошлаб машиналар учун газнинг нархи литрига 120 тенгега (23 сомга)ча кўтарилганидан норози бўлишган. Уларнинг айтишича, ўтган йилнинг ярмида ёқилғи мойини 55-60 тенгедан (10-13 сомдан) олишган.
Янги-Ўзўнда бошланган норозиликлардан кейин Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев ҳукуматга ўлкадаги вазиятни муҳокама қилишни топширган. Шу билан бирга давлат раҳбари митингчиларни жамоат тартибини бузмасликка чақирган.
Бу орада Янги-Ўзўндаги митингчиларни қўллаб Актау шаҳрининг турғунлари, улар билан бирга Мангистау вилоятидаги нефт ишлаб чиқарувчи корхона ходимлари ҳам намойишга қўшилишган.
Видео: Vlast.kz
Бундан ташқари, Vlast.kz нашри 5-январга ўтар кечаси Қозоғистонда Telegram, WhatsApp ва Signal мессенжерлари ишламай қолганини билдиришган.
5-январь тонгида Қозоғистоннинг Олмота шаҳрида ва Мангистау вилоятида 2022-йилнинг 19-январигача фавқулодда ҳолат (ФҲ) жорий қилингани маълум бўлди.
Бу қарор «фуқароларнинг хавфсизлиги ва жамоатчилик хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқ тартибини изга солиш, фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш» мақсадида қабул қилингани маълум қилинди .
ФҲ режими билан бирга Олмоат шаҳрида ва Мангистау вилоятида 23:00дан 07:00гача комендантлик соати киритилган. Фавқулодда ҳолат вақтида Олмота ва Мангистауга кириш ва чиқиш чекланиб, ҳар қандай йиғилишлар тақиқланади. Қозоғистон президенти митингчиларни барча қонуний талаблари ҳисобга олиниб, улар бўйича чора кўрилишига ваъда берган.
5-январь куни эрталаб қозоқ ҳукумати истеъфога келгани маълум бўлди. Бош вазирнинг ҳуқуқлари вақтинчалик Алихан Смаиловга ўтказилди — у биринчи вице-премьер-министр хизматида ишлаган. Ҳукуматнинг бошқа аъзолари янги таркиб тасдиқлангунча ўз вазифаларини бажаришни давом эттиришади.
Ҳукумат истеъфога кетгандан кейин Қозоғистон президенти навбатдаги йиғинини ўтказиб, унда ҳукумат суюлтирилган газ нархига 180 кунга нархни изга солиш киритилишини билдирди. Шу билан бирга Токаев газнинг нархи қимматлагани сабаб норозилик тўлқинлари бошлангани учун жавобгарлик ҳукуматга, энергетика вазирлигига ҳамда «КазМунайГаз» ва «Казакгаз» компаниялари зиммасига юкланишини қўшимча қилди.
Қозоқ ИИВ маълумотига кўра, бир неча кундан бери давом этаётган норозиликлар вақтида ўлканинг турли ҳудудларидан 200дан ортиқ одам қўлга олинган.
«Фуқаролардан иборат айрим гуруҳлар йўлларни тўсиб, транспорт ҳаракатини чеклаб, жамоат тартиби, фуқаролар тинчлиги ва аҳоли пунктларининг турмушини таъминлаш тизимини бузишди. Бундан ташқари, ҳуқуқ тартибини ва хавфсизликни таъминлаётган ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ва бошқа давлат органлари ходимларига ҳужумлар бўлди», — деб айтилади ИИВ билдирувида.
Уларнинг маълумоти бўйича, Олмота, Чимкент ва Тараз шаҳарларида ҳам ҳокимиятларга ҳужум қилиш ҳаракатлари бўлган.
Қозоғистон шаҳарларидаги норозилик вақтида Янги-Ўзўндаги газни қайта ишлаш заводининг директори Накберген Тулепов қўлга олингани ҳам маълум қилинди.
Дастлабки маълумотларга кўра, Тулепов газнинг нархини сабабсиз қимматлаган. Бу бўйича судгача текширув бошланди.