«Чол, кет!» Қозоқ ҳукумати газ нархини туширганига қарамай норозилик акцияси давом этмоқда

328
Уралдаги митинг, Ғарбий-Қозоғистон вилояти. 4-январь, 2022-йил. Сурат: «Азаттык» радиоси

5-январга ўтар кечаси Қозоғистон президенти ўлканинг барча йирик шаҳарларида митингга чиққан фуқароларга видео мурожаат йўллади.

Аввал норозилик акцияга Мангистау вилоятида суюлтирилган газни қимматлаши сабаб бўлган. ҳукумат нархни туширишни ваъда қилгандан кейин митингчилар ҳукуматнинг истеъфосини ва Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултан Назарбаевнинг дахлсизлигини бекор қилишни талаб қила бошлашган.

Президент ўз мурожаатида намойишчиларни эҳтиёт бўлишга ва ўлка ичида ҳам, ташқарисида ҳам провокацияга бормасликка чақирди.

Айрим шаҳарларда мухолифатчи «Қозоғистонни демократик танлови» ҳаракатининг аъзолари намойишчиларга қўшилиб, Францияда яшаган лидер Мухтар Аблязовни ўлкага қайтиб келишини талаб қила бошлашди. «ҚДТ»ни фаолияти Қозоғистонда экстремистик деб топилиб, республика бўйича тақиқланган.

«Митингларни эйфориясига, бари бўлаверади деманглар. Фуқаровий ва ҳарбий муассасаларнинг биноларига ҳужум қилишга чақириқлар тўлиқ ноқонуний. Бу жазоланадиган жиноят. Ҳукумат қуламайди!» — деган у.

Бу орада Олмота билан Остонада намойишчиларни тарқатиш учун овоз чиқарувчи гранаталар ва кўздан ёш оқизувчи газ қўлланилган. Токаев ўлкага жанжал керакмаслигини айтиб, шу сабаб диалогга келиш кераклигини қўшимча қилди.

«Ёшларга мурожаат қиламан! Ҳаётингизни бузманг, яқинларингизни ҳаётини заҳарламанглар», — деган у.

Қозоғистон президенти митингчиларни барча қонуний талабларини ҳисобга олиб, уларга чора кўрилишига ваъда берди.

«5-январь куни шу масалаларнинг барчаси бўйича йиғин бўлади, сизлар тушунасизлар деб ишонаман», — деди у.

Норозилик намойишлари

Қозоғистоннинг ОАВларидаги маълумотга кўра, митинглар Қозоғистоннинг Янги-Ўзўн ва Актау шаҳарларида 2-январда бошланган. Бу ерда турғунлар суюлтирилган газнинг қимматлашига боғлиқ бир неча кун кетма-кет норозилик намойишларига чиқишган. Уларни қўллаб ўлканинг бошқа шаҳарларида ҳам митинглар ўтмоқда.

Митингга чиққанлар 2022-йилнинг 1-январидан бошлаб машиналар учун газнинг нархи литрига 120 тенгега (23 сомга)ча кўтарилганидан норози бўлишган. Уларнинг айтишича, ўтган йилнинг ярмида ёқилғи моддасини 55-60 тенгедан (10-13 сомдан) олишган эди.

Ҳукумат Мангистау вилояти учун газнинг нархини 50 тенгегача арзонлатишни ваъда қилгани билан норозилик акциялари ўлка бўйича бошланиб, митингчилар қамоққа олинган.

Шу сабаб митингчилар ёқилғи моддасининг нархини арзонлаштиришнигина эмас, ҳукуматни истеъфосини, биринчи президент Нурсултан Назарбаевнинг дахлсизлигини бекор қилишни талаб қила бошлашди. Энг кўп «Шал, кет!». (Чал, кет!) деган чақириқлар эшитилмоқда.

Янги-Ўзўннинг яшовчилари ҳокимият олдида газнинг нархи кўтарилишига қарши норозилик акциясини ўтказишмоқда. Мангистау вилояти, 3-январь, 2022-йил. Сурат: Сания Тойкен / RFE/RL

Ҳукуматнинг реакцияси

2-январда Қозоғистоннинг Энергетика вазирлиги норозилик акциясига чиққанлар мурожаат қилган ҳудуднинг ҳокимяти, муассаса ўзи ҳам газнинг нархига таъсир қилолмаслигини, бозорнинг ўзи изга солишини билдирган эди.

Бироқ 3-январга ўтар кечаси Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев Твиттерга «Янги-Ўзўндаги вазиятни тез орада кўриб чиқишни» топширганини ёзди. Шунингдек у «намойишчилар жамоат тартибини бузмаслиги кераклигини» таъкидлаган.

Касим-Жомарт Токаев

Норозилик кучайганда ва президент топшириғидан кейин Қозоғистон ҳукумати Мангистау вилоятидаги газнинг нархини изга солиш ниятини билдирган. Уларнинг маълумоти бўйича, маҳаллий ёқилғи қуйиш шаҳобчаларининг эгалари «бизнеснинг ижтимоий жавобгарлиги асосида» газнинг нархини вақтинча литрига 120 тенгедан 85-90 тенгега (23 сомдан 16-17 сомга)ча туширган.

Энергетика вазири Мангистау вилоятидаги ёқилғи қуйиш станциялари нархни ўзаро келишиб олишга гумон қилинаётганини билдириб — текширув иши бошланди. Унинг айтишича, логистикага кетган ҳаражатларни ҳисобга олганда Мангистау вилоятидаги ёқилғи қуйиш станциялари учун газнинг нархи литрига 85 тенге (15 сом) бўлган.

«Ҳозирда Мангистау вилоятида чакана нарх литрига 100дан 120 тенгегача (19 сомдан 23 сомгача) бўлди. Шунга қарамай ёқилғи қуйиш шаҳобчасининг маржаси литрига 20-40 тенге (3-7 сом) ёки 25-50% тузган. Январь ойидаги улгуржи савдонинг маълумотларини муҳокама қилишда биз чекана нарх тоннасига 120 минг тенге (2329 сом) бўлганини сездик, бу ҳам бизнинг фикримизча кутилгандан юқори. Бу ёқилғи қуйиш станциялари орасида анрх спекуляцияси бўлиши мумкин деб айтишга асос беради», — деб таъкидлади энергетика вазирлиги бошчиси Магзум Мирзагалиев.

4-январда тушдан кейин президент Токаев Актауда ҳукумат комиссияси иш бошлаганини ва Республика оператив штаби ишлаётганини билдирди.

«Комиссияга ўлкамиздаги барқарорликни сақлаш мақсадида юзага келган масалани икки томонга ҳам фойдали қарорни топиш топшириғи берилди. Ҳуқуқ органларига жамоат тартибини бузмаслик бўйича топшириқлар берилди. Намойишчилар масъулиятни ва диалогга тайёрлигини кўрсатиши керак», — деб ёзган у Твиттердаги саҳифасига.

Кўп ўтмай Токаев ижтимоий саҳифасида ҳукумат «ўлкада барқарорликни таъминлаш» учун Мангистау вилоятида газнинг нархини литрига 50 тенгегача туширишга қарор қилганини билдирди.

Қозоғистоннинг orda.kz нашри маълумотига кўра, акция иштирокчилари Актау ва Янги-Ўзўн шаҳарларининг марказий майдонларида қолмоқда. Нашр 4-январь куни тушдан кейин Янги-Ўзўнда 500га яқин маҳаллий турғун норозилик акциясига чиққанини, Актауда эса норозилик акциясига чиққанларнинг сони 2 мингга етганини ёзган.

Акция иштирокчиларини қўлга олиш

Қозоғистон АВлари акция иштирокчилари қўлга олинаётганини маълум қилишди. 4-январда олмоатада Қозоғистон Демократик партиясини тузиш бўйича ташаббусчи гуруҳнинг акцияси ўтаётганда полиция юзга яқин одамни қўлга олди. Бу ҳақда «Азаттык» нашри ёзди.

Маълумотга кўра, Олмотадаги «Алматы Арена» спорт комплексида фаол Жанболат Мамай бошқарган Демократик партия тузиш бўйича гуруҳнинг акцияси бўлди. Ташкилот вакили Инга Иманбай акцияга кўп одам келганини билдирди. Йиғилганлар нарх кўтарилишига қарши чиқиб, аҳолининг ижтимоий ҳолатини яхшилашни ёқлаб, 2-январдан бошлаб газнинг нархини арзонлатиш талаби билан Мангистау вилоятида ўтаётган норозилик акцияларини қўллашини билдиришган.

Бир неча вақтдан кейин полиция митингчиларни ушлаб, уларни вагонларга қамай бошлаган. Инга Иманбай таъкидлашича, олдин Жанболат Мамай қўлга олиниб, кейин полиция яна бир неча митингчиларни куч билан полиция машиналарига солиб, номаълум томонга олиб кетишган.

Шунингдек, Oyan, Qazaqstan («Уйғон, Қозоғистон») ҳаракатининг пиёда юришини тарқатиш вақтида ҳам эллик киши полиция томонидан қўлга олинди.

Нур-Султондаги Кенесарининг ҳайкалига Янги-Ўзўндаги намойишчиларни қўллаш учун келган уч кишини полиция ушлаб кетди. Куч тизимлари воқеа бўлган жойни видеога олишга рухсат бермай, «Азаттык» журналистини ишлашига тўсқинлик қилишган.

Шунингдек, 4-январда милиция Қозоғистондаги норозилик акциясини ёритган «Азаттык»ни қозоқ хизматининг икки журналистини қўлга олди. Олмотада милиция «Азаттык»нинг Олмота бюроси етакчиси вазифасини бажарувчи Касим Аманжолни икки соатга яқин ушлаб, кейин қўйиб юборган.

Ўша куни кечда «Азаттык»нинг муҳаррири Дархан Омирбек ҳам Нур-Султон шаҳрида қўлга олинди. Хизмат вазифасини бажараётганини эслатишига қарамай, полиция уни автозакка туртиб киритиб, шу ердан жонли эфирга чиққан.

Нашр Ўмурбекни қаерга олиб кетаётгани номаълум эканини ёзди. Шунингдек, нашр ҳозирча пойтахтдаги милиция департаментидан изоҳ олмаганини қўшимча қилишди.

Янги-Ўзўндаги намойишчиларни отиш

Янги-Ўзўндаги энг қайғули норозилик акцияларидан бири 2011-йили бўлган. ўша йилнинг май ойида нефт ишлаб чиқариш орқали кун кечираётган моношаарда нефтчиларнинг митинглари меҳнат ҳақини ошириш ва меҳнат шароитларини яхшилаш талабларидан бошланган.

Бироқ ҳукумат уларнинг талабига жавоб бермай, икки томоннинг сўзлашуви самарасиз бўлган. 2011-йилнинг 16-декабрида — Қозоғистон мустақиллигининг 20 йиллигини нишонлаш куни полиция намойишчиларни куч билан тарқатиб, уларга қарши ўқ отган.

Расмий маълумотлар бўйича, 16 одам ҳалок бўлиб, 100дан ортиқ фуқаролар яралаган. Бироқ норасмий маълумотлар бўйича ҳалок бўлганлар сони 60-70 кишига етган.

Кейин қозоқ ҳукумати Янги-Ўзўндаги намойишчиларнинг оммавий отилгани ҳақидаги маълумотни инкор қилиб, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органи ходимларининг барча ҳаракатлари «қонун доирасида» бўлганини ва қурол «ўзини ҳимоя қилиш учун» фойдаланилганини таъкидлаган. Бироқ кейинчалик ҳуқуқ ходимлари қуролсиз нефтчиларни отгани тасвирланган видеолар тарқалган.

Янги-Ўзўндаги қайғули воқеа бўйча 37 одам судланган. 2012-йилнинг июнь ойида Актау шаҳар суди оммавий тартибсизликларни уюштиришда айбланган уч кишини оқлаган. Олти судланувчига амнистия берилиб, 17 айбланувчи шартли судланган, яна 11 одам уч йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилинган.

Беш милиция ходими ҳам тартибсизлик вақтида лавозимидан фойдаланган деган айб билан судланган. Улар беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилинган.

Янги-Ўзўндаги намойишчиларни отиш мавзусини қозоқ ҳукумати ҳамон яшириб келади.