Рўйхат: Бир мандатли округлардан қайта сайловга 15 киши қатнашиш истагини билдирди

310
Шайлообек Атазов / Рискелди Момбеков / Элвира Сурабалдиева

27-февралда Бишкекнинг икки округида бўладиган қайта сайловга қатнашиш учун 15 номзод МСКга билдирув берди. Қайта сайлов №27 Биринчи май ва №29 Свердлов округларида бўлади. бунга мазкур округларда ўтган йилнинг 28-ноябрида «Барига қарши» овоз берганлар кўплиги сабаб бўлган.

№27 Биринчи май округи

  • Элвира Сурабалдиева — собиқ депутат ва собиқ вице-премьер-министр;
  • Шадикан Жакипбеков — «Қирғиз Эл Революцияси Комитети» жамоат жамғармаси ва «Интеллект-ТВ» МЧЖ асосчиси;
  • Нурбек Токтакунов — адвокат, у 28-ноябрда ўтган сайловда ҳам шу округдан номзод бўлган;
  • Анвар Сартаев — ҳарбий ҳуқуқ ҳимоячиси;
  • Рисбай Аматов — «Ишеним» партиясидан Бишкек шаҳар кенгаши депутати;
  • Русланбек Акилбеков — Бишкекнинг собиқ вице-мэри;
  • Адилбек Гапаров — Қирғиз давлат тиббиёт академиясининг собиқ аппарат бошчиси Абдикарим Гапаровнинг ўғли;
  • Рискелди Момбеков — собиқ депутат. Момбеков 28-ноябрда ўтган сайловда «Социал-демократлар» қаторида бўлган, бироқ партия парламентга ўтмай қолган. Сайловгача МСК Момбековнинг билдирувини бекор қилган эди, сабаби номзоднинг олий маълумотини тасдиқлаган «биринчи дипломи қалбаки, иккинчи  дипломи ноқонуний олингани» аниқланган. Бироқ суд бу қарорни бекор қилган.

№29 Свердлов округи

  • Гуля Алмамбетова — Бишкекнинг собиқ мэри Азиз Суракматовнинг маслаҳатчиси бўлган, шаҳар раҳбарининг ваколатлари Балбак Тулўбаевга ўтгандан кейин Алмамбетова ишдан кетган;
  • Жанибек Асанбеков — «Онугуу-Прогресс» партиясидан Бишкек шаҳар кенгаши депутати;
  • Назгүл Жолдошова — Ёшлар парламентининг етакчиси;
  • Жусубали Керимбаев — очиқ манбалардан маълумот олишнинг имкони бўлмади;
  • Эдил Бейшенбаев — президентга қарашли Антикоррупция тадбиркорлик кенгашининг ҳудудий вакили;
  • Муратбек Султанбеков — психотерапия ва психоанализ маркази директори;
  • Шайлообек Атазов — собиқ депутат ва Қирғизистон жанубида таъсирли дейилган Матраимовлар оиласининг тарафдори. Атазов ўтган сайловда №8 Тўлўйкўн округидан қатнашган, бироқ округда Нурбек Алимбеков кўп овоз олган.

Қирғизистонда парламент сайлови 2021-йилнинг 28-ноябрида аралаш тизим билан ўтган. Уларнинг орасидан 54 депутат партия рўйхати билан, 36 халқ вакили бир мандатли округлардан сайланган.

Марказий сайлов комиссияси партия рўйхати бўйича парламент сайлови натижасини 15-декабрда эълон қилган.