Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Токаев 5-январда ҳукуматни истеъфога чиқарди. Бош вазирнинг ваколатлари вақтинча Алихан Смаилов зиммасига қўйилди — у биринчи вице-премьер-министр хизматида бўлган.
Ҳукуматнинг бошқа аъзолари янги таркиб тасдиқлангунча ўз вазифасини бажариб туради.
Шунингдек, Токаев президент маъмурияти етакчисининг ўринбосари Мурат Нуртлеуну Қозоғистон хавфсизлик қўмитаси раисининг ўринбосари қилиб тайинлади. Бундан ташқари, давлат котиби Кримбек Кушербаев хизматдан олиниб, унинг ўрнига президентнинг ёрдамчиси Ерлан Карин келди.
2-3-январь кунлари Қозоғистоннинг Янги-Ўзўн ва Актау шаҳарларида газнинг қимматлашига қарши норозилик акциялари бошланган. Митингга минглаган одам йиғилган. Улар газнинг нархини камайтиришни ва ҳокимларни сайлов йўли билан ишга жойлашгани талаб қилишган.
4-январда норозилик акцияси Нур-Султон (Остона), Олма-Ота, Шимкент, Караганди, Атирау, Актўбў ва бошқа шаҳарларида ўтди. Норози томон газ нархини камайтиришдан ташқари ҳукуматнинг истеъфосини ҳам талаб қилишмоқда. Шунингдек, Қозоғистоннинг тўнғич президенти Нурсултан Назарбаевни дахлсизликдан маҳрум қилиш талаби ҳам айтилди.
Бу орада Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев халққа икки марта мурожаат қилиб, уларни сабр қилишга чақирди. Қозоқ нашрларида эълон қилинган президентнинг видео мурожаатида «ҳукумат қулатилмайди» деб ишонтирган.
5-январга ўтар кечаси Олмотада норозилик акциясининг минглаган иштирокчилари ва полиция ходимлари тўқнашиб, кўздан ёш чиқарувчи газдан фойдаланилди. Бундан ташқари, намойишчилар бир неча полиция машиналарини ёқиб юборишган.
Шу сабаб Токаев Олмоат шаҳрида ва Мангистау вилоятида 5-январь соат 01:30дан 19-январгача фавқулодда ҳолат жорий қилинди.