Ҳукумат Қоракўлда коттеж қуриш учун қарағайлар қирқилади деган маълумотни текшира бошлади

441

Қоракўл White Hills коттеж шаҳарчасини қуриш учун Қоракўлда игна баргли қарағайларни кесиш режалаштирилмоқда.

 

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от White Hills Cottage Village (@karakolwhitehills)

Лойиҳанинг муаллифлари у «Каркол» чанғи базасининг қоқ марказидаги «Баланд тоғли швейцария шаҳарчаси» бўлади дейишмоқда. Бир квадрат метр учун нархлар 1100 доллар атрофида бўлмоқда. Бугунги кунда 20 коттеж сотилди.

Шундай коттежлар қурилади.

Коттеж қуриш учун қарағай ўрмонининг кесилаётгани қирғизистонликларнинг норозилигига сабаб бўлди. Улар муаллифларнинг ғоясини ёввойилик деб атаб, қарағайларни кесишга қарши бўлишди.

Маҳаллий ҳукумат текшириш ишлари бошланганини ва соғ дарахтларни рухсатсиз кесишга йўл бермасликларини билдирди.

Қурувчи компания нима дейди?

Коттежли шаҳарчанинг қурилиш ишларини «Альфа строй» компанияси олиб боради. Улар келажакдаги коттежли шаҳарчанинг Instagram саҳифасига ўрмоннинг кесилишидан норози бўлганларга мурожаат қилишди.

Уларнинг айтишича, қурилиш ишлари икки сабабдан бошланмаяпти: коттежларни дарахтларнинг орасига қуриш учун дарахт режасини ва ўрмон хўжалиги томонидан кўчат экиш учун ер ажратилишини кутишмоқда.

Қурувчи компания энг яхши курортлари ва экологик қурилишлари бор давлат қатори АҚШ ҳамда Швейцарияни мисол келтирди. Фирмадан мазкур давлатларда ўрмонлар вақти-вақти билан кесилишига қарамай, дарахтларнинг сони камаймаганини таъкидлашди — сабаби улар регенерация ва кўчат экиш жараёнига алоҳида эътибор беришади. Уларнинг фикрича, Қирғизистон оёққа туриб, ривожланаман деса улардан ўтиши керак.

«Баримиз ёқтирган Қоракўл чанғи ҳудуди, осма йўли ва база қандай қурилгани ҳақида ўйланиб кўрдингизми? “Каприз” қандай қурилган? Қандай тупроқни қазиб, илдизларни чиқариб, йўл қурилсин? Қандай дарахт кесилмасин? Тўғри дўстлар! Кесилган, қазилган. Коммуникациянинг асосий манбаи бўлган Инстаграм, Фейсбук ва Твиттер бўлмагани учун қурилган. Бунинг ҳаммаси 15-20 йил олдин бўлганини хаёл қилишдан қўрқаман. Бундай эко-постлар, эко-чақириқлар бизнинг севимли курортимизни қурилишига тўсқинлик қиларди», — деб ҳисоблашади улар.

Уларнинг фикрича, Бишкекда қурилишни тўхтатиш ва дарахтларни кесиш бўйича ҳеч қандай чақириқ йўқ. Сабаби бу қизиқсиз ва можарога сабаб бўлмайди.

«Агар 60-йилларда ижтимоий тармоқлар бўлганда: тасаввур қилинг, экосистемани ўзгариш масштаби минг марта юқори бўлган Тоқтоғул ГЭСнинг қурилиши. Шунда фаол фойдаланувчилар билан “хайпажорлар” катастрофа қоплади деб айтиб чиқишарди. Чуқур ўйланмаган норозилик остида юраверсак, тубсизликка тушамиз. Балки, авлодлар фахрланадиган нарсаларни яратиш вақти келгандир? Ер узоқ муддатга ижарага олинган. Ўрмонни ўйламасак, қурилишни ёзда бошлардик», — дейишади улар.

Шунингдек, қурувчи компания дарахт кесилса ўрнига компенсацияловчи ҳаракатлар бўлган дунё тажрибасидан мисол келтирди: бир дарахт кесилса уч кўчат экилиб, яқин ҳудудларнинг ривожланишига ҳисса қўшиб, маҳаллий турғунларнинг яшаш шароитини яхшилаб, давлат бюджетига маблағ тўкилади.

Ҳукуматнинг жавоби

Президентнинг Иссиқкўл вилоятидаги мухтор вакили Мирбек Кожоев «Каракол» чанғи базасидаги «швейцария шаҳарчаси»ни қуриш учун ўрмон кесилиши мумкин деган маълумот текширила бошлаганини Sputnik нашрига билдирди.

Президентнинг мухтор вакили Мирбек Кожоев шаҳарча қурилиши мумкинлигини ижтимоий тармоқлардан эшитганини айтди.

«Бу бўйича эшитишим билан туристик-экология милициясига у ерни текшириш топшириғини бердим. Милиция қанча қонуний иш қилинганини текширмоқда. Ҳозирда ҳеч қандай қарағай кесиш, қурилиш ишлари бўлмади. Дастлабки маълумот бўйича, компанияни у ерга шаҳарча қуриш нияти бор экан. Қаерда қандай қарағай турганини билиб, текшириш учун дрон билан олинглар деган топшириқни бердим», — дейди у.

Кожоев компаниянинг рекламасида кўрсатилган ер Ўрмон хўжалиги агентлигига қарашли эканини таъкидлади.

«Масала мени назоратимда. Рухсатсиз ҳеч ким қарағай, дарахт кесмайди. Ўрмонни кесиб, броконьерлик қилишга қаршиман», — деб ишонтирди президентнинг мухтор вакили.

Бундан ташқари, Қоракўл шаҳар мэрияси ҳам, Оқсув туман ҳокимияти ҳам қурилиш ишлари бўйича маълумоти йўқ.