Кун рақами: Янги йил кечаси Қирғизистонда 265 чақалоқ туғилди

359

Ўлкада 31-декабрдан 1-январга ўтар кечаси 265 нафар бола туғилди — уларнинг орасида эгизаклар ҳам бор. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизмати билдирди.

Иллюстратив сурат

Маълумотга кўра, туғилганларнинг 144 нафари ўғил бўлса, 121си қиз. Биринчилардан бўлиб тунги соат 12:01да Талас вилоятида ва тунги соат 12:05да Жалолободнинг Сузоқ туманида ўғил болалар туғилган.

Энг кўп Жалолобод вилоятида 64 гўдак, Бишкек шаҳрида эса 56 чақалоқ дунёга келган.