Хитой Қирғизистонга 13 млрд сом қайтарилмас маблағ беради. 31-декабрда вазир Данияр Амангелдиев билан Хитой элчиси Ду Дэвэнь шартномани имзолашганини Иқтисод вазирлигининг матбуот хизмати билдирди.
«Биринчи шартнома асосида 350 миллион юань, иккинчисида 650 миллион юань ажратиш режалаштирилган. Икки шартнома бўйича ажратилган маблағнинг умумий миқдори 1 миллиард юанни (13 миллиард сомни) ташкил қилади», — деб билдиришди матбуот хизматидан.
Маълумотга кўра, бу пулга икки томон маъқуллаган ижтимоий-иқтисодий, инфраструктура лойиҳалари амалга оширилади.
2021-йилнинг сентябрь ойида президент Садир Жапаров Тожикистонда Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашган. Унда Хитой вазири ўлканинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ёрдам бериш мақсадида Қирғизистонга 100 млн доллар ажратишни ваъда қилган.
Хитой Қирғизистонга маблағни фақат қайтаримсизгина эмас, насия қаторида ҳам беради. Миллий статистика қўмитасининг маълумотига қараганда, Қирғизистоннинг давлат қарзи 4,9 млрд сомни ташкил қилади. Бу суммани кўп қисми Хитой давлатидан.
Хитойдан бўлган қарз масаласини президент Садир Жапаров ҳам кўтарган. У 2021-йили мартда «Азаттык»қа интервью бериб, агар Қирғизистон Хитойнинг «Эксимбанк»ига қарзини тўламаса, унда Хитой йирик инфраструктура лойиҳаларнинг бошқарувини қўлга киритишини айтган. Улар — Бишкек ИЭМ, «Шимол-Жануб» муқобил йўли ва «Датка-Кемин» трансформатори.
Жапаров Хитой бошқарувига бошқа объектлар ҳам ўтиб кетиши мумкинлигини айтиб, бироқ қайси объектлар эканини аниқ таъкидламаган.
«Масалан, ТЭЦ, “Шимол-Жануб” йўли, “Датка-Кемин” […] Шуларга олганмизда [насияларни] бунинг ҳаммасини. Агар вақтида тўлай олмасак, унда бошқарув улар томонга [Хитой томонга] ўтиб кетади деб имзо қўйилган. Булар етмаса, унда бошқасини олишга ҳам ҳақлари бор. Бироқ биз вақтида тўлаб беряпмиз», — деган президент.