Видео: Жалолободнинг икки шаҳрида Янги йил арчалари ёниб кетди

359

31-декабрда Жалолобод вилоятининг Бозор-Қўрғон ва Қоракўл шаҳарларида янги йил арчалари ёниб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда ҳолатлар вазирлигининг матбуот хизмати маълум қилди.

Маълумотга кўра, Бозор-Қўрғондаги арча 31-декабрда эрталабки соат 05:40 атрофида ёна бошлаган. Бу ерга келган ФҲВ ходимлари арчани 20 дақиқа ичида ўчиришган.

«Байрам муносабати билан безатилган арчанинг 30% куйгани аниқланиб, ҳозирда қайта тиклаш ишлари бормоқда», — деб билдиришди ФҲВдан.

1-январга ўтар кечаси Жалолободнинг Қоракўл шаҳридаги арча ёнган. Дастлабки маълумотлар бўйича, арчага фейерверк теккан.

Соат 00:19да воқеа бўлган жойга ўт ўчирувчилар жалб қилиниб, тилсиз ёв 14 дақиқада ўчирилган.