28-декабрда Бишкекнинг Биринчи май туман суди 2016-йили Чуйнинг Киргшёлк қишлоғида қайд этилган уч аёлнинг ўлимига боғлиқ жиноий ишнинг айбланувчиларига ҳукм чиқарди.
Жиноий ишда олти киши айбланувчи қатори ўтаётгани таъкидланди: Лебедев А.П., Шулик Е.С., Белоусов Э.Г., Пудовкин И.И., Куликов Н.С., ва Гогин А.Р. натижада суд жиноят белгилари аниқланмагани сабаб уларни айбсиз деб топди.
«Белоусов айбдор деб топилиб, бироқ жиноий жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетгани сабаб унга нисбатан жазо қўлланилган эмас», — деб қўшимча қилишди суддан.
Бироқ Белоусов одам ўлдирган эмас, «Озодликдан маҳрум қилиш жойидан ёки қамоқдан қочиш ҳаракати» моддаси бўйича айбдор деб топилди. Бироқ жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетгани учун унга жазо берилмаган.
2016-йили Чуй вилоятидаги Киргшёлк қишлоғидаги уйларнинг бирида уч аёлнинг жасади топилган. ОАВлари марҳумлар опа-сингиллар, учинчиси эса уларнинг бирини ҳомиладор қизи эканини маълум қилишган.
Шунингдек, ОАВлари судьялар алмашиб, экспертизалар тайинлангани сабаб суд мажлислари бир неча марта жилдирилганини ёзишган. Бироқ қўлга олинганлар жиноятни тан олишмаган.