Элвира Сурабалдиева Биринчи май округидан қайта сайловга қатнашиш учун МСКга ариза берди

Элвира Сурабалдиева.

Марказий сайлов комиссиясига собиқ вице-премьер-министр Элвира Сурабалдиевадан Жогорку Кенеш депутатлигига номзод сифатида рўйхатга олиш ҳақида ариза тушди. Сурабалдиева Бишкекдаги №27 Биринчи май бир мандатли округидан қўйган.

Бир мандатли сайлов округи бўйича депутатликка номзодларни кўрсатиш 2022-йилнинг 27-январида тугайди. Рўйхатга қўйиш учун ҳужжатларни МСКга 2022-йилнинг 30-январигача топшириш керак.

Биринчи май ва Свердлов округларида қайта сайлов 2022-йилнинг 27-февралида бўлади.

28-ноябрда ўтган парламент сайловида мазкур икки округда «Барига қарши» овоз берганлар кўпайиб, қайта сайлов эълон қилинган.

Шу сабаб собиқ депутат Сурабалдиева бир мандатли округдан сайловга қатнашиш нияти борлигини билдирган.

«36 депутатлик ўринлари орасида депутат аёллар ҳам бўлиши керак деб ҳисоблайман», — деб билдирган у.

Қирғизистонда парламент сайлови 2021-йилнинг 28-ноябрида аралаш система билан ўтган. Унинг орасида 54 депутат партиявий рўйхат билан, 36 халқ вакили бир мандатли округлардан сайланган.

Марказий сайлов комиссияси партиявий рўйхат бўйича парламент сайловининг натижасини 15-декабрда маълум қилган.

Коммисия қарори бўйича Жогорку Кенешнинг еттинчи чақирилишига 5%лик бўсағадан ўтган олти партия киради.

  • «Ата-Журт Кыргызстан» — 17,32%;
  • «Ишеним» — 13.61%;
  • «Ынтымак» — 11.00%;
  • «Альянс» — 8.35%;
  • «Бутун Кыргызстан» — 7.04%;
  • «Ыйман Нуру» — 6.17%.

Жогорку Кенешнинг еттинчи чақирилишига ўтган депутатлар бугун 29-декабрда қасамёд қилмоқда.