Янги йил муносабати билан Қирғиз-Хитой чегараси уч кунга ёпилади

319

Чегара хизматининг матбуот хизмати 29-декабрда қирғиз-хитой чегарасидаги назорат ўтказиш пунктлари 2022-йилнинг 1-январидан 3-январгача ёпилишини билдирди.

Ўтказиш пунктлари Янги йил байрами муносабати билан Хитой тарафининг ташаббуси билан ёпилиши таъкидланди. Аниқроқ айтганда, «Торугарт-автойўл» ва «Эркечтам-автойўл» назорат-ўтказиш пунктлари вақтинча ёпилади.

Назорат-ўтказиш пунктлари 2022-йилнинг 4-январидан бошлаб ишлайди. Бу пунктлар автомобилларни ва юкларни ўтказиш алгоритми билангина ишлайди.