Медербек Cаккараев депутат бўлади. Олий суд номзоднинг қайдини қайта тиклади

289

Чуй-Кемин округи бўйича парламентнинг еттинчи чақирилишига номзод Медербек Саккараев мандат оладиган бўлди. Бу ҳақида 28-декабрда Олий суд қарорида маълум бўлди.

Медербек Саккараев.

Суднинг матбуот хизматидан «Клооп»га билдиришларича, Олий суд Бишкекни маъмурий судининг қарорини бекор қилди, унга кўра Саккараевга мандат берилмаслиги керак эди. Унга мандат беришга Марказий сайлов комиссияси қарши чиққан, сабаби Сакарраевда Қозоғистоннинг фуқаролиги бўлган.

«Суд қарори билан МСКнинг №31 Чуй-Кемин сайлов округи бўйича Жогорку Кенеш депутатлигига номзоди Саккараевнинг номзодини бекор қилиш бўйича қарори инкор қилиниб, ноқонуний деб топилди», — деб билдиришди суддан.

МСКнинг текшируви

16-ноябрда МСКга Саккараевда Қозоғистон фуқаролиги борлиги ҳақида ариза тушган МСК бу маълумотни текшириш учун тегишли органларга мурожаат қилган. Шунингдек, МСКдан Саккараев сайловга қатнашиш учун ҳужжатларини топшираётганда анкетада бошқа фуқаролиги йўқлиги ҳақидаги маълумот кўрсатмаганини таъкидлашган.

Ҳуқуқ органлари 23-ноябрда Саккараевнинг қўш фуқаролик факти бўйича судгача текширув бораётганини ва Олмота полиция департаменти базасида у «Қозоқ Республикаси фуқароси сифатида ҳисобланишини» маълум қилган.

Эртаси куни 24-ноябрда, номзоднинг вакили МСКга Қозоғистондаги элчиликдан «Саккараев қўшни ўлканинг фуқароси эмас» деган маълумотнома топширган. Шунингдек, вакил Саккараевни анкетасини қайта тўлдириб, у 2006-2016-йиллари Қозоғистон фуқароси бўлганини маълум қилишган.

Биров Қирғизистоннинг миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Саккараев қўшни давлат фуқаролигини 2002-йили олганини билдирган.

Саккараев 2020-йили натижаси бекор қилинган парламент сайловига таъсирли Матраимовларнинг оиласига қарашли дейилган «Мекеним Кыргызстан» партияси билан қатнашган.

Текебаевга ҳужум

Саккараевнинг номи «Ата Мекен» лидери Ўмурбек Текебаевга бўлган ҳужум билан ҳам боғланган. Ўнлаган одамлар 1-декабрда «Парк отель» меҳмонхонаси олдида Текебаевга ҳужум қилиб, унинг телефонини тортиб олишган. Текебаевнинг айтишича, йиғилганлар уни «кичик автобусга солишга ҳаракат қилган».

«Реформа» лидери Клара Сооронкулова сиёсатчига Тоқмоқнинг мэри Урмат Самаев ва Медербек Саккараевни «спортчилари ҳужум қилгани ҳақида маълумот бор» деб билдирган.

«ПолитКлиника» нашри Текебаевга ҳужум бўлган жойда юрганлар бунгача Тоқмоқдаги «Мегаполис» кафесида сайловдан норози бўлган партияларга видео мурожаат йўллаганини аниқлаган. «Мегаполис» Медербек Саккараевнинг опасига қарашли.

Бишкекнинг Биринчи май ТИИБси бу факт бўйича «Тунаш» моддаси билан судгача текширувни бошлаган. Кўп ўтмай милиция Ибиш Эшбаевни қўлга олган.

Тоқмоқ шаҳрининг мэри Урмат Самаев Kaktus.media нашрига қўлга олинган Ибиш Эшбаевни танимаслигини айтган. Бироқ Эшбаев «унинг ҳайдовчиси ва вакил ўғли» деб тарқалган маълумотни «ҳақиқатга тўғри келмайди» деган. Шунингдек, гумондорни Чуй билан Тоқмоқ яшовчиларининг 70-80%ы билади деб таъкидлаган.