27-декабрнинг тонгида Ўш вилоятининг Новқат туманидаги Кўк-Жар қишлоғида уй ёниб, тўрт киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда ҳолатлар вазирлигининг матбуот хизмати билдирди.
Ёнғиндан 41 ва 39 ёшдаги икки аёл, шунингдек 12 ёшдаги ўсмир ҳамда икки ёшли бола ҳалок бўлди.
Соат 09:28га келиб ёнғин чекловга олинганини маълум қилди. Воқеа жойида ўт ўчирувчи икки бригада ишламоқда.
Жорий йилнинг 14-декабрида Чуйнинг Иссиқ-ата туманида ёнғин оқибатидан икки киши вафот этган. Новопокровка қишлоғининг Ленин кўчасида жойлашган кафеларнинг бирида ёнғин чиқиб, қоровулнинг 6 квадрат метрлик хонаси тўлиғи билан ёниб кетган.
6 декабрда эса Иссиқкўл вилоятининг Чолпон-Ата шаҳрида уй ёниб, бир киши вафот этган. Унда Чолпон-Атадаги Ақматбай-Ата кўчасида жойлашган уйнинг 50 квадрат метр хонаси ёниб, 63 ёшдаги киши вафот этган. Ёнғин электр симининг қисқа туташувидан чиққани маълум бўлган.