Қирғизистонда охирги суткада коронавирусдан икки киши вафот этди

Республика штабининг хабар беришича, охирги суткада коронавирус юқтирган уч нафар бемор вафот этган.

Қирғизистонда коронавирусдан умумий 2 797 нафар бемор вафот этгани қайд этилган.

Охирги кеча-кундузда эса коронавирус юқтиришнинг 29 янги ҳолати аниқланди.

  • Бишкек - 17;
  • Иссиқкўл вилоятида – 6 та;
  • Чуй вилояти - 4 та;
  • Жалолобод вилояти - 2 та.

Вазирлик маълумотларига кўра, COVID-19 пандемияси бошлангандан бери касалга чалинганларнинг умумий сони 184 506га етди.

Ҳозирда 292 нафар бемор касалхоналарда, 313 киши эса уй шароитида даволанмоқда.