Охирги суткада коронавирусдан икки киши вафот этиб, 39 янги ҳолат қайд этилди

351

Қирғизистонда 24-декабрга келиб коронавирусдан икки киши вафот этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, Қирғизистонда пандемия бошлангандан бери коронавирус юқтириб вафот этганларнинг умумий сони 2790 кишига етган.

Шунингдек, охирги суткада коронавирус юқтиришнинг 39 янги ҳолати қайд этилган.

  • Бишкек - 23;
  • Ўш - 1;
  • Чуй вилояти - 3 та;
  • Ўш вилояти – 4 та;
  • Иссиқкўл вилоятида – 5 та;
  • Жалолобод вилояти - 3 та.

Талас, Норин ва Боткен вилоятларида COVID-19 инфекциясининг янги ҳолатлари аниқланмаган.

Шу билан Қирғизистонда COVID-19 юқтирганларнинг умумий сони 184 395 нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, охирги кеча-кунузда 55 нафар бемор тузалиб, шифохонадан чиқарилган. Бутун мамлакат бўйлаб пандемия даврида жами 179 497 нафар киши коронавирусдан тузалган.

Ҳозирда коронавирус юқтирган 287 нафар бемор касалхоналарда, 337 киши эса уй шароитида даволанмоқда.