Турк тадбиркорининг ўғирланиши: Сезимай Жунусованинг адвокати МХДҚ воқеани «бузиб кўрсатмоқда» деди

379
Сезимай Жунусова

Туркиялик тадбиркорни «Манас» аэропортидан ўғирланишида алоқадор дейилаётган Сезимай Жунусованинг (паспорт бўйича Бегимай Жоробаева) адвокати ва отаси 21 декабрда Ўш шаҳрида матбуот анжумани ўтказди. Улар асосий гумондор озодликда эканлиги, Жунусованинг бу ишга алоқаси йўқлигини айтиб, норози бўлишди.

«Воқеа МХДҚ айтганидек бўлмаган»

Жунусованинг адвокати ва отаси. Сурат: Тойчубек Боронбаев

Адвокат Кутман Медетбеков бу ишда асосий гумондор Нияз Махамадкарим ўғли исмли шахс дейди. Унинг айтишича, у Жунусовага боғланиб милиционер керак бўлаётганини айтиб ёрдам сўраган — у буни Қирғизистонга келаётган турк фуқаросининг ҳужжатларини текшириш керак бўлгани билан изоҳлаган.

Шундан кейин Жунусова ИИВнинг 10-бўлими етакчиси Жениш Жоробеков билан боғланиб, «укамга ёрдам керак бўляпти» деган. Кўп ўтмай Сезимайга милиционер қўнғироқ қилади, у эса Ниязнинг рақамини беради.

Аммо адвокат Махамадкарим ўғли қайтадан Жунусовага қўнғироқ қилиб, «айтилган милиционер ёрдам беришдан бош тортганини» айтади. Жунусова Новқат туман ИИБнинг етакчиси Улар Тезекбаевга қўнғироқ қилиб ёрдам сўраганда, у уни Ўш аэропортининг милиционери Афтандил Абдилдаев билан боғлаган. Абдилдаев эса «Манас» аэропортидаги милиционер Тинчтик Пратовга мурожаат қилиб, Сезимайнинг укасига ёрдам бериб қўйишни илтимос қилган.

«Пратов ҳам рози бўлиб Туркидан келган фуқарони ҳужжатларини текшириш учун кабинетига чақириб текшираётганда Нияз келиб, “бизнинг меҳмон эди” деб турк фуқаросини аэропортдан олиб кетади. Орадан 4-5 кун ўтгандан кейин Сезимай Ниязга қўнғироқ қилиб "Нима бўлди? Ишларингни битириб олдингми?" деб сўрайди, Нияз Сезимайга миннатдорчилик билдириб "рахмат эже" деб алоқа узилади», — деб тушунтирди Медетбеков.

Адвокат Жунусова Махамадкарим ўғлига телефон орқали милиционер топиб бергани учун «Одам ўғирлашда» гумонланиб қўлга олинганини таъкидлаб, унинг жиноятда тўғридан-тўғри иштироки йўқлигини айтади.

Шунингдек адвокат «воқеа МХДҚ айтганидек бўлмаган» деб билдирди. У «бизда Нияз билан турк фуқароси дўстона дўконларга кириб бирга юргани тасвирлар видео ёзувлар бор» дейт.

Бундан ташқари, Медетбеков Махамадкарим ўғли «МХДҚнинг ходими бўлиши мумкин эканини» айтди. Адвоат « шу сабабдан у қўлга олинмаяпти» деб таҳмин қилди. У Махамадкарим ўғлининг МХДҚ ходимлари билан тушган суратлари борлигини айтмоқда.

«Ҳозир бошқача вазиятлар ҳам чиқмоқда. Видеоёзувларни топиб олдик. Агар МХДҚ ишни қонун доирасида олиб бормаса, биз видеоларни ҳам чиқарамиз», — деди адвокат.

«Махсус хизматнинг шоуси ва босим»

Медетбеков Жунусовага тергов қамоғида босим қилинганини айтмоқда. У бу факт бўйича тегишли органларга мурожаат қилганига қарамай «реакция бўлмаганини» билдирди.

«Сезимайга Илгиз исмли фуқарога қарши кўрсатма берасан деб босим кўрсатишган. Турли уятли сўзлар билан сўкиб, босим ўтказишган. Прокуратурага экспертиза ўтказинглар деб мурожаат қилганмиз. Аммо реакциясини кўрганимиз йўқ», — деди у.

Бундан ташқари адвокат тур тадбиркори билан ўзлари боғланган вақтда у «Сезимайни кўрмаганини айтди» деб таъкидлади. Адвокат «МХДҚ халқ кўзига “шундай оғир жиноятларни фош қиляпмиз” деб шоу қилишни истаяпти» деб айтди.

Жунусованинг отаси Аттокур Жоробаев эса «қизимнинг бундай иш қилганига ишонмайман» дейди. Отаси ва адвокат Жунусова «асоссиз қамоққа олинганини» айтиб, уни озод қилишни талаб қилишди.

МХДҚдан эса Ниязали Махаматкарим ўғли ҳозирда қидирувда юрганини, у махсус хизматда ҳам, Ички ишлар вазирлигида ҳам ишламаганини билдиришди.

Махсус хизматдан Махаматкарим ўғли бунга қадар гиёҳванд моддаларни ноқонуний айлантириш, шантаж билан пул талаб қилиш билан судланган деб қўшимча қилишди.

Сезимай Жунусова ким?

Сезимай Жунусова Ўш шаҳрида маҳаллий журналист ва блогер қатори танилган. Ўзининг Фейсбук саҳифасида у Topsport.kg нашрида ишларишини кўрсатган.

Шунингдек у бунга қадар Ўшдаги муниципал «Иссиқлик таъминоти» ишхонасида матбуот котиби бўлиб ишлаган. У Фейсбукнинг фаол фойдаланувчиси бўлиб, сайловларда бир неча партияларнинг штабида ишлаган.

Турк тадбиркорининг ўғирланиши

Қўлга олинган гумондорлар

МХДҚ Жунусовани ва бошқа гумондорларни 9-декабрда қўлга олган. Ўшанда махсус хизмат «жиноий гуруҳ Қирғизистонга учиб келган турк тадбиркорини Бишкекнинг «Манас» халқаро аэропортидан ўғирлаб, 3 миллион доллар талаб қилганини» билдирган.

МХДҚ тадбиркорни ўғирлашни унинг дўсти ва бизнес ҳамкори «А.Б.» уюштирганини аниқлаганини билдирган. У жиноятни амалга ошириш учун одамларни топиб, тайёргарлик кўргани айтилган.

Маълумотга кўра, жабрланувчи Қирғизистонга 1-декабрда учиб келган. Аммо «ҳужжатларни текшириш керак» деган баҳона билан қўлга олиниб «Манас» аэропортининг милиция бўлимига етказилган.

«Шундан кейин тўпонча тақаб қўрқитиб, барча қимматбаҳо буюмларини (пул, соат, телефон, ноутбук в.б.) олиб, бошига қоп кийгизиб ҳусусий уйга олиб бориб 5 кун ушлаб туришган. Кейин ўғирлагандар “А.Б.” орқали сўзлашувларни олиб бориб, уни озод қилиш учун 400 минг доллар олишга рози бўлиб тадбиркорни қўйиб юборишган», — деб билдирган ўшанда МХДҚдан.

Гумондорлар «Х.А.Д.», «А.Б.», «Ж.Б.» ва Чуй вилоят милициясининг «Манас» аэропортининг ҳаво транспорт бошқармасининг етакчиси «П.Т.» МХДҚнинг вақтинча сақлаш жойига киргизилиб, икки ойга қамалишган.