Солиқ хизмати НКМнинг киргизилишига қарши чиққан савдогарларга жавоб берди

325
НКМ. Сурат: «Кабар»

Давлат солиқ хизмати 22-декабрда мажбурий назорат-касса машиналарини (НКМ) киргизишга қарши митингга чиққан «Таатан» бозорининг савдогарларига жавоб берди.

Солиқ хизматидан хабар қилинишича, қонунга кўра, «Таатан»нинг тадбиркорлари 2021-йилнинг 1-январидан бошлаб «янги андозаларга жавоб берувчи назорат-касса машиналарини қўлланишга мажбур».

«20 квадрат метргача бўлган савдо ҳудуди бор савдо нуқталари учун эса НКМдан фойдаланишни бошлаш санаси 2022-йилнинг 1-апрелидан деб белгиланган», — деб айтилди бошқармадан.

Солиқ хизматининг маълумотига кўра, бозорда 208 тадбиркорлик субъекти ишлайди, унинг 95и онлайн-НКМ ўрнатган.

«Қолган тадбиркорлар бўйича онлайн-НKM ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Солиқ ходимлари тарафидан НКМни фойдаланиш тартиби ва қоидалари бўйича тушунтириш тадбирлари асносида “Таатан”нинг ҳар бир савдогарига зарур маълумотлар етказилган. Айни вақтда субъектлар ҳеч қандай тушунмовчиликларини ва қарши фикрларини айтишмаган», — деб таъкидлашди муассасадан.

У ердагилар ҳозирда «айрим одамлар солиқ қонунларининг меъёрларини ижро қилиш тўғрисидаги қонун талабларини барча бизнесга босим қилиш қатори кўрсатишга ҳаракат қилишмоқда» деб ҳисоблашади.

«Кечаги митинг иштирокчилари шахсий манфаатларини жамоат манфаатларидан юқори қўйиб, атайин жамоатчиликни тарғиб қилиб, адаштириш ҳаракатини қилаётгани ошкор», — деб билдиришди муассасадан.

Солиқ хизматидан таъкидланишича, НКМ — бу солиқ процедураларини рақамлаштириш бўйича лойиҳалардан бири.

Муассасадан ҳозирда НКМнинг икки — аппарат ва дастурий турлари қўлланилаётганини эслатишди. НКМни юклаб олиш бепул — тизим смартфонга, планшетга ва компьютерга ўрнатилади. Сотувчига квитанция бериш учун эса квитанция чиқарувчи принтерни сотиб олишгина етарли.

Нима учун НКМга қарши митингга чиқишмоқда?

«Таатан» бозорининг савдогарлари 22-декабрда митингга чиқишган. Улар ҳукуматнинг назорат-касса машиналарини мажбурий турда киргизиш ташаббусига қарши эканини ва ихтиёрий патент билан ишлашни давом эттиришни истаётганини айтишган.

«Таатан» савдогарларининг 22-декабридаги митинги. Сурат: 24.kg

Дастлаб савдогарлар бозорнинг ҳудудида митинг ўтказаётганди, кейин Жогорку Кенешнинг биносига келишди. Бу вақтда муддати тугаб кетаётган 6 чақирилишнинг йиғини ўтиб, депутатлар янги Солиқ кодексини учинчи ўқишда кўриб чиқаётган эди. Кейин халқ вакиллари кодексни қабул қилган.

Савдогарларнинг айтишича, смартфонга ўрнатилган НКМлари яхши ишламайди. 23-декабрда Тўқмоқнинг ҳусусий тадбиркорлари ва «Дордой» бозорининг савдогарлари НКМни мажбурий фойдаланишга қарши чиқишган.

Тўқмоқлик тадбиркорлар бозорда электр эенергияси доим ўчиб туришини, агар биргина мижоз квитанцияси йўқ кетса жарима солинишини таъкидлашмоқда. Айрим савдогарлар жарима солина бошлаганини хабар қилишди.

«Биринчи сафар 23 минг сом, иккинчисида 65 минг сом жарима солинади. Уларни тўлашга бизнинг имкониятимиз ҳам, кучимиз ҳам етмайди. Кейин биз ҳозир бу  аппаратларни сотиб олишга тайёр эмасмиз. Бунинг устига ҳозир интернет тизими йўқ, бозорларда қўшимча сарфларни талаб қилади. Шундай муаммоларнинг кўплиги сабаб ҳозирча тайёр эмасмиз деб ҳисоблаймиз. Шу боис НКМ- онлайнни қўллаган ҳукумат аъзоларига мурожаат қиламиз: бизга ҳеч бўлмаганда бир йил вақт беринглар, биз аввалгидек патент тизими билан ишлайверайлик», — деб уларнинг айтганларини келтиради kaktus.kg нашри.

Янги Солиқ кодекси 2022-йилнинг 1-январидан бошлаб ишга киради. Ҳукумат бу бизнесни кўланкадан олиб чиқиш ва кўланка иқтисоднинг кўламини камайтириш имконини беради деган фикрда. Бизнес-жамоатчилик ва оддий фуқаролар эса янги Солиқ кодексидан хавфсираб, норозиликларин айтишмоқда. Уларнинг хабар қилишича, ҳужжат муҳокама қилиниб, тасдиқлаш муддати камлик қилган.

Президент Садир Жапаров 6-декабрда «Кичик тадбиркорлик субъектларини қўллаш, қулай солиқ ва божхона иқлимини яратиш тўғрисида»ги фармонга қўл қўйган. Фармон йиллик айланмаси 8 млн сомгача бўлган тадбиркорлик субъектларини солиқдан озод қилган. Аммо фармонга кўра, улар онлайн НКМларни фойдаланишга мажбур.

Бу ҳақда иқтисод вазири Данияр Амангелдиев ҳам айтган.

«Агар Солиқ кодекси кучига кирса, бозорларнинг савдогарлари солиқландан озод қилинади. Асосийси, улар квитанцияларни фойдаланиб, НКМ ишлатиши керак бўлади. Улар солиқ тўлашмайди. Кичик ва ўрта бизнес тўлиқ ҳимоя қилинади. Соядан чиқариш керак. Агар айланмаси 8 млн сомдан ортса, улар бошқа солиқ режими билан ишлашади», — деган у.