ЕИ таълим ва рақамлаштиришни қўллаш учун 19 млн евродан ортиқ маблағ берди

320

Европа иттифоқи Қирғизистонга таълим сектори ва рақамлаштиришни қўллаш учун икки грант турида 19,4 млн евро ажратди. Бу ҳақда 23-декабрда Европа иттифоқининг (ЕИ) Қирғизистондаги вакиллиги билдирди.

ЕИдан бу маблағларнинг 7,4 млн евроси Қирғизистоннинг 2019-2021-йиллар учун таълим стратегиясини қўллаш учун охирги транш эканини таъкидлашди. Жами бўлиб бу лойиҳа бўйича ЕИ 32 млн евро бўлиши керак эди. Қолган маблағ 2019 ва 2020-йиллари ўтказилган.

«Молия вазирилиги охирги траншнинг маблағини [7,4 млн евро] таълим бериш сифатини бундан кейин ҳам кўтаришга, китобларни сотиб олишга, барча мактабларни интернет билан таъминлашга сарфлашни режа қилмоқда», — деб айтилади баёнотда.

ЕИнинг вакиллиги билдиришича, қолган 12 млн евро дастурий таъминотни ишлаб чиқишга ва тармоқ вазирликларидаги давлат базасини юритишга, шунингдек давлат бўйича рақамли иқтисодни ривожлантиришга сарфланади.

Мазкур  транш ЕИнинг 2020-2023-йиллари Қирғизистоннинг рақамли трансформациясининг Йўл ҳаритасини бюджетдан қўллаш бўйича ЕИ дастури доирасида ажратилган.

«Ушбу дастурдан кўзланган мақсад Олий технологиялар парки қошидаги Рақамли кўникмалар инновацион марказини қўллаб-қувватлаш, аҳолига электрон хизматлар кўрсатиш учун мамлакатимизнинг барча ҳудудларида «Рақамли зона» тизимини фаоллаштириш, киберхавфсизликни такомиллаштириш, шахсий маълуомтларни ҳимоя қилиш бўйича янги ташкил этилган маълумотларни ҳимоя қилиш агентлиги орқали таъминлаш», —деб таъкидлашди ЕИнинг вакиллигидан.

Европа иттифоқидан Қирғизистонга 4 йиллик қўллов кўрсатиш дастурининг доирасида бу йўланишларни қўлловга олиш давом этишини таъкидлашди.

Аввалроқ Европа Иттифоқи 2021-2027 йилларга мўлжалланган Қирғизистон билан ҳамкорликнинг янги кўп йиллик индикатив дастурини қабул қилган. Мазкур дастурнинг дастлабки тўрт йилида давлат бошқаруви ва рақамлаштиришга, инсон тараққиётига, яшил ва барқарор иқлим иқтисодиёти учун 62 миллион евро миқдорида грант олади.

«Европа Иттифоқи Қирғизистон Республикаси билан тараққиёт бўйича асосий ва барқарор ҳамкори қатори узоқ йилдан бери ҳамкорлик қилади. Рақамли трансформация, таълим тизими, яшил тараққиёт ва бошқа умумий манфаатни ўз ичига олган тармоқларни узоқ муддат қўллов орқали бугун биз  ҳамкорлигимизда янги қадам ташладик. Янги кўп йиллик дастур Европа Иттифоқининг қирғиз халқини доимий қўллаб-қувватлаётганидан далолатдир» — деб таъкидлади ЕИнинг элчиси Эдуард Ауэр.