Президент Садир Жапаров Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Ибрагим Жунусовни вазифасидан озод қилди. Бу ҳақда президентнинг матбуот хизмати хабар қилди.
Ибрагим Жунусов бу хизматга 2018-йилнинг декабри бошида тайинланиб, мазкур хизматда 3 йил бўлди. Бундан аввал яна тўрт йил Туркияда элчи бўлган — 2016-йили рус элчиси Андрей Карловнинг ўлдирилишига гувоҳ бўлган.
Ибрагим Жунусов ким?
Ибрагим Жунусов — Қирғизистоннинг халқ артисти ва композитори. Жамоатчиликда ўз ижоди билан танилган. Кейин сиёсатда ва элчилик хизматида карьера қилиб келган. Аввал вице-премьер-министр, маданият ва туризм министри ҳамда Жогорку Кенешнинг IV ва V чақирилишнинг депутати бўлган. Иккинчи даражадаги давлат хизматининг маслаҳатчиси чинининг эгаси.
Ибрагим Жунусов 2020-йилдаги парламент сайловига «Мекеним Кыргызстан» партиясининг рўйхатида учинчи бўлиб турган.
Президент администрацияси ҳозирча Жунусовнинг ўрнига Ўзбекистонга ким элчи бўлиб боришини билдирганича йўқ. Аммо 2021-йили августда Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчилик хизматига парламентнинг собиқ депутати Фархат Иминов бориши айтилган. Унинг номзодини парламентнинг халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик бўйича қўмитаси тасдиқлаган. У олтинчи чақирилишнинг депутати бўлиб, 2018-йилнинг 1-мартида мандатини топширган.