Қочқин президент Асқар Ақаевга нисбатан жиноят иши қисқартирилмаган. Бу ҳақда «Клооп»га унинг адвокати Айбек Самарбеков билдириб, Ақаевнинг сафдоши Бекболот Талгарбековнинг аввалроқ айтган гапларини рад қилди. Талгарбеков Акаевга қўйилган барча айблар олинганини билдирган эди.
Самарбековнинг айтишича, терговнинг бугунги кунга Ақаевга ростдан ҳам саволи йўқ, аммо тергов тугагани йўқ. «Шу сабабдан собиқ президентдан барча айблар олинди деб айтишга ҳоирча эрта. Тергов давом этмоқда, текширувлар қисқартирилгани йўқ. Бу ишнинг барча фигуранти гумондор қатори тергов беришмоқда. Уларнинг ичида Ақаев ҳам бор», — деди у 24kg’га берган интервьюсида.
У мижози терговнинг барча саволларига жавоб бераётганини қўшимча қилди.
«[Ақаев] яна қачон сўроққа чақирилиши номаълум. Аммо Ақаевга нисбатан қандайдир бир чекловлар қўйилгани йўқ, у мамлакатда эркин юра олади», — деб таъкидлади Самарбеков.
МХДҚдан «Клооп»га батафсил маълумот беришгани йўқ, аммо «тергов давом этаётганини» билдиришди.
Ақаевнинг келиши ва кетиши
Қирғизистоннинг биринчи президенти Асқар Ақаев Бишкекка 14-декабрда учиб келган. Бу ҳақда ОАВлар униинг яқинидагиларга таяниб ёзишган. Эртасига у МХДҚда «Қумтўр» иши бўйича сўроқ берган.
«Биз ошкор қилмаслик бўйича келишувга қўл қўйди. Муҳтамалан ҳафта ичида Ақаев яна сўроққа чақирилиши мумкин. Ақаев бу ҳафтанинг охиригача Қирғизистонда қолиши эҳтимол», — деган 15-декабрда унинг адвокати Айбек Самарбеков.
Ақаевнинг сафдоши Бекболот Талгарбеков 19-декабрда собиқ президент қайта Россияга кетганини билдирган. Ақаев 16 йилдан бери Москвада яшайди.
Қочқин президент Аскар Акаев давлатни 15 йилдан ортиқ бошқарган. У 2005-йилнинг 24-мартида «Лола революцияси» сабаб тахтдан қулаган. Тўнтаришга ъалқаро кузатувчилар тоза ўтмаган деб ҳисоблаган парламент сайлови туртки бўлган.
Бу Ақаевнинг Қирғизистонга иккинчи марта келиши. У 2021-йилнинг августида ҳам келиб, «Қумтўр» иши бўйича сўроқ бериб кетган.
Ўшанда Бош прокуратура Ақаев бу иш бўйича «тергов билан яқин ҳамкорлик қилаётганини» таъкидлаган. Ақаев давлатга келганда президент Садир Жапаров ва бошқа расмий одамлар билан учрашиб, кичик юрти Чон-Кеминга боришга улгурган.
Ақаев кетгандан кейин МХДҚ «Қумтўр» ишини суриштирувнинг дастлабки натижасини эълон қилган. Ҳужжатда Ақаев лойиҳани амалга оширишдаги тузилган бир қанча келишувлар бўйича муддатидан аввал жиноий жавобгарликка тортилгани айтилган.