Қоракўл шаҳри 2022 йилда МДҲнинг маданий пойтахти этиб танланди

330

Қирғизистон Республикасининг Иссиқкўл вилоятидаги Қоракўл шаҳри 2022 йилда МДҲнинг маданий пойтахти бўлади.

Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ахборот департаменти хабарига кўра, Қоракўл эстафетани Тожикистон Республикаси пойтахти Душанбе шаҳридан қабул қилиб олди. 18 декабрь куни Душанбе шаҳридаги С. Айний номидаги Давлат академик опера ва балет театрида Ҳамдўстликнинг 2022 йилги маданий пойтахти деб эълон қилинишига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Тадбир давомида Қирғизистон Республикасининг Тожикистондаги элчихонаси вакили Медер Соорбеков Қоракўл учун 2022 йил барча ижтимоий ва маданий жиҳатларда кўрсаткич бўлишини таъкидлади.

ТИВ маълумотларига кўра, МДҲнинг маданий пойтахтларини эълон қилишдан мақсад ҳамдўстлик давлатларининг маданий салоҳиятини бирлаштириш ва мулоқотни ривожлантиришдан иборат.

Қоракўл — Иссиқкўл вилоятининг маркази ва Қирғизистоннинг тўртинчи йирик шаҳри. Илгари шаҳар Пржевалск деб номланган. 2019 йил июль ойида энг яхши сайёҳлик йўналишлари рейтингида тушиб бораётган шаҳар ўзининг 150 йиллигини нишонлади.