«Гаплари одамни уялтиради». Шифокор вазир Бейшеналиевнинг истеъфоси учун қўл тўплай бошлади

301

Оилавий тиббиёт маркази шифокори Бахтияр Абсаматов «Клооп»нинг журналистига соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиевнинг истеъфоси учун имзо тўплашни бошлаганини айтди.

Абсаматов амалдорни хизматдан олиш илтимоси билан президент Садир Жапаровга мурожаат қилди.

«Ҳурматли Садир Нургожоевич, яна қанча чидаш керак, тиббиётда бўлаётган воқеаларга эътибор қаратмаяпсиз? Шуни эслатиб ўтмоқчиман, Қирғизистонда ишлайдиган шифокорлар ҳам халқ бўлиб ҳисобланади. Агар бўлаётган воқеаларга кўз юмиб, ёрдам беришга ожиз бўлсангиз, унда яна нима қилишни билмайман», — деб айтилади шифокорнинг мурожаатиди.

Абсаматовнинг таъкидлашича, вазирликнинг етакчиси бўлганига бир йил бўлган, аммо «бирорта ҳам реформаси халқнинг фойдасига йўналтирилмаган».

«Гапирган гаплари масхарага сабаб бўлиб, одамни уялтиради. Нима учун чора кўрмаяпсиз? Қарор қабул қилиш учун чизга яна нима керак?» — деб савол берди шифокор.

Шунингдек, у ҳар бир тиббий идора қўл тўплаб, уни absamatov86@mail.ru электрон манзилига жўнатиш мумкинлигини таъкидлади.

Бейшеналиевнинг ишига нисбатан танқид

Алимкадир Бейшеналиев 2020-йилнинг октябрида депутатлар Садир Жапаровни ҳукумат етакчиси қилиб тайинлагандан кейин дарҳол Соғлиқни сақлаш вазири бўлиб келган. Шундан бери Бейшеналиевнинг ортидан юрган танқидларнинг охири йўқ бўлмоқда.

Бунга қадар 2021-йилнинг апрелида парламент депутати Тазабек Икрамов ҳам Бейшеналиев истеъфога чиқиши кераклигини билдирган.

Икрамов бу таклифини Бейшеналиев заҳарли қўрғошин* билан даволашни тарғиб қилгани сабаб айтган.

* Эҳтиёт бўлинг, бу ўсимлик заҳарли ва нотўғри дозада ичиш ўлимга олиб келиши мумкин. Заҳарланиш белгилари: кўп миқдорда сўлак оқиши, кўнгил айниши, қусиш, диарея, нафас қисилиши, терида жимирлаш ҳисси бўлиб, кўз олди қоронғулашади. Юрак тўхтаб қолгандек бўлиб,  одамда умумий заифлик, совуқ тер чиқиши, пульснинг ритми бузилиши, ҳушдан кетиш ҳолатлари бўлиши мумкин. Шу сабабли одам нафаси сиқилиб, юраги тўхтаб вафот этиши мумкин.

Бундан ташқари, Бейшеналиевни хизматдан олишни парламентнинг Ижтимоий масалалар бўйича қўмитаси ҳам тавсия қилган. Ўшанда тўққиз депутат вазирга ишонч кўрсатмаслик овоз бериб, қўмитанинг бўлими ўша вақтда премьер-министр бўлиб турган Улукбек Мариповга тегишли хат жўнатилишини билдирган.

Шунингдек, шифокорлар, юристлар ва фуқаровий фаоллар ҳам Бейшеналиевни фуқароларнинг ҳаётини ва соғлиғини хавфга солгани учун жиноий жавобгарликка тортишни талаб қилишган.

Шифокор Айсулуу Атаканова эса ҚДМАнинг илмий кенгаши аъзоларига, Таълим ва илм вазирлигига мурожаат қилиб, суриштирув ўтказиб, Бейшеналиевнинг илмий мақомини қайтариб олиш кераклигини айтган. Кейин парламент 28-апрелда Улукбек Мариповга Бейшеналиевни хизматдан олишни таклиф қилган.

Уни хизматдан олиш учун 81 депутат овоз берган, аммо амалдорни хизматдан олиш қарори қабул қилинмаган, у бугунги кунда Соғлиқни сақлаш вазири.