Арча қулаши оқибатида соғлиқни сақлаш вазирининг кўзи кўкарган

317

Соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиев 20-декабрда «Ала-Тоо 24» каналидаги сюжетда кўзи кўкарган ҳолда интервью берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизмати амалдорнинг кўзидаги кўкариш 17-декабрда пайдо бўлганини тушунтирди. Ўшанда Бейшеналиевга «Алтин балалиқ» реабилитация марказининг ҳудудига кўчат экаётган вақтда арча қулаб тушган.

Алимкадир Бейшеналиевнинг кўзи олди кўкарган видеодан скриншот
Алимкадир Бейшеналиев «Алтин балалиқ»нинг ҳудудига дарахт экаётган ҳолати.
Сурат: соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизмати

-«У соғлиғи сабаб таътил олиши мумкин эди, аммо олмади. Халқни даволаб, назорат қилиш керак», —деб таъкидлади Соғлиқни сақлаш вазирлиги kaktus.media нашрига.

Чиндан ҳам Бейшеналиевнинг 17-декабргача бўлган суратларида юзи кўкармаган.

Алимкадир Бейшеналиев 15-декабрда Бишкекда соғлиқни сақлаш вазирлигининг қошидаги болалар боқчасининг янги филиали очилишида. Сурат: муассасанинг матбуот хизмати