Россиянинг Сургут шаҳрида газ баллон ротлаб, 3 қирғизистонлик жароҳатланди

303

Россиянинг Ханти-Мансийск автоном округидаги Сургут (Югра) шаҳрида 15-декабрда хизмат кўрсатиш шохобчасида газ баллон портлади. Дастлабки маълумотлар бўйича, портлаш оқибатида 31,40 ва 42 ёшдаги уч қирғизистонлик жабрланган. Бу ҳақда Қирғизистоннинг Россиядаги элчилиги маълум қилди.

Маълумотга кўра, қирғизистонликларнинг аҳволи ўртача деб баҳоланмоқда. Улар Сургутнинг куйиш марказига ётқизилган.

«Автомобил таъмирловчи жойда автомобилларга газ ускуналарни ўрнатиб, хизмат кўрсатишар эди. Дастлабки маълуомтлар бўйича, газ баллонда босим тушиб кетиши оқибатида портлаш юз берган. Шу сабаб бинонинг томи қулаб тушган», — деб айтилади элчиликнинг маълумотида.

Дипломатик вакиллик қўшимча қилишича, Россиянинг Сургутдаги Тергов қўмитасининг тергов бўлими текширув ишларини олиб бормоқда.

«Бу воеқа Сургутдаги элчиликнинг канцелярияси назоратида», — деб билдиришди элчиликдан.