Оғир атлетикачи Бекдўўлўт Расулбеков Жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритди

291

Оғир атлетика бўйича Қирғизистоннинг миллий терма жамоасининг аъзоси Бекдўлўт Расулбеков Ўзбекистоннинг Тошкент шаҳрида ўтаётган Жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритди. Бу ҳақда Ёшлар ишлари, жисмоний тарбия ва спорт бўйича давлат агентлигининг матбуот хизмати билдирди.

 

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от sport.gov.kg (@sport.gov.kg)

Маълумотга кўра, Расулбеков 15-декабрдаги турнирга 102 килограм вазн тоифасида чиққан. У силтаб кўтариш бўйича 167 килограмм, туртиб кўтаришда эса 217 килограмм оғирликни кўтариб, умумий 384 баллга эга бўлди.

5-декабрдан бошлаб Тошкентда оғир атлетика бўйича Жаҳон чемпионати ўтмоқда. Мусобақа 17-декабрда тугайди. Бу эркаклар орасидаги 86 ва аёллар орасидаги 29-дунё чемпионати.

Бекдўўлўт Расулбеков Жаҳон чемпионатида. Сурат: Sport.AKIpress

Бекдўўлўт Расулбеков 25 ёшда. У Тўктўгул туманининг Қайрақ қишлоғида туғилган. 2021-йилдан бери оғир атлетика билан шуғулланиб, ҳалқаро мусобақаларда 94, 96 ва 102 килограмм вазнда ватан шарафини ҳимоя қилиб келади.

2016-йили ўсмирар орасидаги Осиё чемпионатининг бронза медалининг соҳиби бўлган. 2019-йили Жаҳон чемпионатида у олдинги ўнликка кирган.