COVID-19: Икки киши вафот этиб, 39 кишига вирус юқди

289

Республика штабининг хабар беришича, 16-декабрь ҳолатига кўра Қирғизистонда коронавирус юқтирган икки бемор вафот этган.

Маълумотда айтилишича, Қирғизистонда пандемия бошлангандан бери коронавирус оқибатида 2 777 киши ҳалок бўлган.

Шунингдек, охирги кеча кундузда яна 39 кишида COVID-19 аниқланган.

  • Бишкек - 18;
  • Ўш - 1;
  • Чуй вилояти - 9 та;
  • Ўш вилояти – 2 та;
  • Талас вилояти – 2 та;
  • Иссиқкўл вилоятида – 3 та;
  • Жалолобод вилояти – 3 та;
  • Боткен вилояти - 1.

Норин вилоятида коронавирус инфекциясининг янги ҳолатлари аниқланмаган.

Пандемия бошлангандан бери мамлакатда жами 184 094 нафар кишига вирус юққан.

Республика штабининг хабар беришича, 24 соат ичида 43 нафар бемор тузалиб, шифохонадан чиқарилган. Бутун мамлакат бўйлаб пандемия даврида 179 166 киши CОВИД-19 ёки жамият томонидан юқтирилган пневмониядан тузалиб кетди.

Штабнинг хабар беришича, охирги сутка ичида 43 киши касалликдан тузалган. Айни вақтда 313 киши касалхонада, 351 киши эса уй шароитида даволанмоқда.

Ўтган суткада 9 954 нафар фуқаро эмловдан ўтди, унинг ичидан 4409 киши вакцинанинг биринчи дозасини олган бўлса, яна 5 545 киши иккинчи дозани олди.