Тез ёрдам бригадаси аварияга учради. Шифокор оғир жароҳат олди

358

Бишкекда болалар тез ёрдам бригадаси йўл-транспорт ҳодисасига учради, натижада жамоа шифокори оғир жароҳат олди. Унга эртага операция қилинади. Бу ҳақда «Клооп»га  Шошилинч тиббий ёрдам маркази раҳбари Искендер Шаяхметов маълум қилди.

Марказ раҳбарининг айтишича, ҳодиса эрталаб соат 5:20 да тез ёрдам машинаси ҳайдовчиси ухлаб қолиши, автомашинанинг ариқга тушиб кетгани ва дарахтга бориб урилгани сабабли содир бўлган.

«Инсон фактори бўлди — тез ёрдам машинасининг ҳайдовчиси чарчаб қолгани учун ухлаб қолган. Ҳозир ёш болаларнинг бригадаси тинмай ишламоқда. Суткада 120 чақирув келади: бир тез ёрдам машинасига 20 чақирув. Бригада чақирувдан станцияга қайтиб келаётган бўлган. Ҳайдовчи жабрланмаган, ҳамшира мия чайқалиши ва нейротравма билан касалхонага ётқизилган, педиатр эса оғир жароҳат олган. Уни операция қилиш керак», — деб билдирди у.

Шаяхметовнинг таъкидлашича, шифокорга нархи 1,5 минг доллар бўлган титан импланти керак, Бишкек Травматология ва ортопедия илмий маркази (БТОИМ) туфайли етказувчилар уни бепул беришади.

«Шифокорнинг бел умуртқаси синган. Унга 1,5 минг долларлик имплант керак, аммо БТОИМга раҳмат, уларнинг етказувчилар билан сўзлашувидан кейин имплант бепул бериладиган бўлди. Шифокорлар учун бу жуда катта пул. Бу маблағлар унинг бундан кейинги даволанишига ва қайта тикланиши учун керак», — деди у.

Шаяхметов эрта билан ўтказилган консилиумда шифокорлар шифокор қизга эртага операция қилиниб, яхши бўлиб кетишини айтишганини таъкидлади. У тез ёрдамнинг барча машиналари суғурталанганини, авариядан кейин автомобил қайтадан таъмирланиши кераклигини яна бир бор таъкидлади.

Шифокор 26 ёшда экани маълум. Унинг соғлиғи яхшиланиши учун ижтимоий тармоқлар орқали моддий ёрдам тўпланмоқда.

Шифокорга ёрдам беришни истаганлар учун реквизитлар:

  • Optima bank, картанинг рақами: 4169585340366128, Юлия Юнусова (жабрланувчининг опаси), телефони: +996554585185;
  • «Айыл банк», картанинг рақами: 9417371852005282, Лариса Тарасова (жабрланувчининг онаси).