«Ата Мекен» ва «Социал-демократлар» АСУ натижасининг аниқлигини тан олишдан бош тортди

307

28-ноябрда парламент сайловида МСКнинг сайтида юз берган носозликдан кейин бир қатор партияларнинг вакиллари АСУнинг маълумотларини мустақил текширувдан ўтказишди.  Бу ҳақда 15-декабрь куни Марказий сайлов комиссиясининг матбуот хизмати билдирди.

АСУдаги маълумотларни тешкиришга «Ата-Мекен», «Бутун Қирғизистон», «Альянс», «Интимақ», «Азаттиқ», «Социал-демократлар (СД)» ҳамда «Ордо» сиёсий партияларининг IT-вакиллари иштирок этди.

МСКдан тушунтирилишича, партияларнинг вакилларига овоз беришнинг дасталбки натижасини кўрсатиш дастури ишлаган newess.shailoo.gov.kg сайтидан олинган маълумотларнинг мисолида синов сайтида кўрсатилган, у ерда сайловнинг дастлабки натижаси чиқиб туради.

«Кейин дастлабки маълумотлар асосида қисқача кўринишининг визуализацияни таққослаш учун тўғри ва нотўғри скриптлар кўрсатилди. Скриптнинг санаси ва ўзгариши асосида скрин қилиниб, сайлов маълумотларининг тўғри ва нотўғриси кўрсатилгани алгоритмнинг скрипи формула шаклида кўрсатилди», — деб қўшимча қилинди коммисиядан.

Аммо «Ата Мекен» ва «Социал-демократлар» АСУдан олинган маълумотлар овозларнинг сони ҳамда фойизлари билан мос келгани тўғрисидаги протколга қўл қўйишдан бош тортишди. Бу маълумотни Фейсбук саҳифасида «Социал-демократлар» партиясининг лидери Темирлан Султанбеков ҳам тасдиқлади.

«Ата Мекен» партиясининг аъзоси Тилек Токтогазиев ҳам «Клооп»га берган интервьюсида, партия протоколга қўл қўймаганини, чунки ундан рози эмаслигини айтди. У учрашувда саволларига жавоб ололмаганини ҳам қўшимча қилди.

МСК сайтининг ишидаги носозлик 

28-ноябрда, парламент сайлови куни, МСКнинг сайтида автоматик ҳисоблаш урналар маълумотларининг 80%дан ортиғи пайдо бўлганда тизимда носозлик юз берган. Аммо унгача  МСКнинг сайтидаги маълумотларда қандайдир муаммолар бор экани сезилган.  Дастлабки маълуомтлар эълон қилингандан кейин партиялар тарафидан олинган овозларнинг фоизи 150ка етаётган бўлган, ғолиб бўлган партияларнинг фоизи эса — 130%дан ортиб кетган.

МСК бир оз муддатга маълумотларни ўчириб, кейинчалик, комиссия ходимларининг айтишича, хатони тузатишган. Шундан кейин овоз беришнинг натижалари бўйича маълумотлар ўзгарган. Кейин бир қатор партиялар МСКга ишонмаслигини айтиб чиқишган. Уларнинг айтишича, гап сайтдаги формуладагина бўлганда фоизлар ўзгариб кетганини тушунган бўлишар эди, аммо овозларнинг сони ҳам ўзгариб кетган.

Улар МСКнинг сайтидаги камчиликлардан кейин қўлда ҳисоблашнинг натижасига ҳам гумон қилиб қолган. Сайтдаги узилишдан кейин ҳукумат ва МСК маълумотларни мос келмаётгани бўйича бир неча бор тушунтириш беришган. Марказий сайлов комиссиясининг маълумоти бўйича, жадвалдаги нотўғри формула партияларнинг ҳам, якка номзодлар учун берилган овозларни ҳам кўп қилиб кўрсатган.

МСКнинг етакчиси Нуржан Шайлдабекова сайтдаги хатолик сайловнинг натижалари эълон қилинган маълумотларнинг кўринишигагина таъсир қилганини айтган. У дастлабки маълумотлар серверда сақланишини, уларни ўзгартириш мумкин эмаслигини таъкидлаган.

Овоз беришнинг натижасида баҳсли вазият сабаб АСУнинг ва қўлда ҳисоблашнинг маълумотларининг аниқлилигини текшириш бўйича мустақил гуруҳ тузилган. Мазкур гуруҳ ўз ишини бошлади.

7-декабрда МСК ўзининг порталида қўлда ҳисоблашнинг 100% натижасини эълон қилган. Унга кўра, дастлабки маълумот бўйича парламентга қуйидаги партиялар ўтмоқда, улар: «Ата-Журт Кыргызстан» (17,3%), «Ишеним» (13,63%), «Ынтымак» (10,99%), «Альянс» (8,34%), «Бутун Кыргызстан» (7,04%) ва «Ыйман Нуру» (6,15%).

Улар олган овзларига нисбатан 54 мандатни бўлиштиришади. Қолган 36 мандат бир мандатли округларнинг номзодлари орасида бўлиштирилади.

Асосий сурат: “Азаттык”