Бишкек мэрияси: Автотураргоҳлар назорати инвесторларга ўтказилади

320

Бишкекнинг вице-мэри Максатбек Сазикулов 15-декабрдаги брифингда кейинги йилдан бошлаб «Бишкек автотураргоҳлари ва тўхташ жойлари» муниципал идораси ишини тўхташини маълум қилди.

«У бошқа тузилмалар билан бирлаштирилади, инвесторлар билан давлат-хусусий шериклик (ДХШ) тизимини жорий қилмоқдамиз. Яқин кунларда лойиҳада манфаатдор инвесторлар иштирок этиши учун техник топшириқларни эълон қиламиз», - дея тушунтирди Сазиқулов.

Вице-мэрнинг сўзларига кўра, автотураргоҳлар тизими бошқа компанияларга ДХШ лойиҳаси доирасида бошқарувга ўтказиб берилади. Автотураргоҳларда махсус мосламалар – «паркометрлар» қўйилади, тўхтаб турган вақтига кўра тўлов ҳақини кўрсатади.

«Агар ҳайдовчи ҳақ тўламай қочиб кетаман деб ўйласа, адашади. Ҳозирда автотураргоҳлар учун тўловни амалга оширмаганлик учун жарималар тизимини жорий этиш масаласи ишлаб чиқилмоқда, бу асосий шартлардан биридир. Икки йил ичида биз бутун шаҳар бўйлаб замонавий автотураргоҳларга эга бўламиз», - дея қўшимча қилди у.

Сазиқулов бу иш босқичма-босқич амалга оширилиб, якунда шаҳар кўчаларидаги  транспортларнинг ҳаракати тартибга солинади.

Автотураргоҳга айланган пиёдалар йўлаклари

2021-йилнинг мартида 24.kg нашрининг журналистлари Бишкекдаги йўл инфраструктурасининг таъмири бўйича олиб борган таҳлили асосида материал эълон қилган. Унда шаҳар ҳокимияти пиёдалар йўлакларини эмас, йўлларни таъмирлашга имтиёз бериши таъкидланган.

Расмий маълумотлар бўйича, охирги етти йилда Бишкекда автотураргоҳларнинг сони 40%га ўсган. 2020-йилнинг бошига нисбатан шаҳарда 400 мингдан ортиқ автомобиль рўйхатга олинган. Уларнинг ҳар бирига ўрта ҳисоб билан автотургоҳдан 9 квадрат метр ер керак, шунда жами 376 гектарни эгаллайди.

Журналистлар Бишкекда автомобиллар эгаллаган ернинг реал майдони анча кўп эканини таъкидлашади, чунки автомобил учун камида икки авто тўхтовчи жой фойдаланилади — уйнинг ва ишхонанинг ёнида.

Натижада ҳайдовчилар автотураргоҳ учун доимо пиёдалар юрган тротуарларни қўлланишади.

Аммо журналистлар тротуарлар паркинг қатори қўлланилгани сабаб пиёдалар катта хавфга дучор бўлаётганини таъкидлашган.

Асосий сурат: Peshcom фуқаролик ташаббуси