«Ҳаммаси жойида». Ақилбек Жапаров «Қумтўр»дан келган солиқларнинг камлиги ҳақида

349

Вазирлар кабинетининг етакчиси Ақилбек Жапаров «Қумтўр Голд Компани» ЁАКнинг республика бюджетига тўккан солиғининг камайиши бўйича изоҳ берди. Аввалроқ молия вазирлиги йилнинг бошидан бери компаниядан бюджетга деярлик 6,9 млрд сом тушганини айтган, аммо 2020-йилга нисбатан «Қумтўр»дан 9,6 млрд сом тушган эди.

Жапаров «“Қумтўр” бўйича ҳаммаси жойида ва тўкилган маблағ тегишли кўламда бўлмоқда» деб таъкидлади. У йил охиригача «Қумтўр» олтин қазиш бўйича режани тўлиқ бажаради деб ишонади.

«Ҳар ким воқеани турлича кўрар экан. Ахборот шундайки, ҳар ким уни ўз қобилияти ва ақлига яраша баҳо беради. У ёки бу версия бўйича қайта-қайта изоҳ бериш оғир. Менинг фикримча молия вазири бу бўйича қайта изоҳ беради […] Эсинглардами, у ерни сув қоплаган дейишган эди. Ҳозир у ерда сув йўқ. Улар ҳозир 1,5 тонна яхши сифатдаги олтиннинг кўрсаткичига эришди. 12 ойнинг натижасида улар режани тўлдиради деб умид қиламан», —деди у.

Минкабнинг етакчиси Канаданинг Centerra Gold Inc компаниясининг менежменти билан сўзлашувларни йил охиригача тугатишни режала қилаётганини ҳам қўшимча қилди.

«Энг камида шундай буйруқ олдим. Қирғиз фуқаролари бундай йирик лойиҳаларни ўзи амалга ошира олишини исботлаймиз», — деб таъкидлади у.

Қумтўр 7 ойдан бери қирғиз ҳукуматининг назоратида —17-майда депутатлар «Қумтўр Голд Компани»га ташқи бошқарув киргизиб, у ерда Centerra’нинг директорлар кенгашининг собиқ аъзоси Тенгиз Бўлтурукни етакчи қилиб тайинлаган.

Centerra Gold Inc. Қирғиз ҳукуматининг ҳаракатларига жавоб қилиб, Қирғизистон ҳукуматига қарши арбитраж мажбурий текширувни илгари сурган. Компания ҳукуматнинг ҳаракати томонларнинг ўртасидаги келишувларни бузади, қирғиз ҳукумати бунга қадар мажбуриятларини бузиб, «конни зўрлик билан босиб олди» деб ҳисоблайди. Шунингдек улар, Бўлтурукни судга беришган.

Аммо қирғиз ҳукуматининг назорати киргизилгандан бери Қумтор конида ишлаб чиқарилган ва сотилган олтиннинг кўлами ҳақида маълумот эълон қилинмай қолди, аввал Centerra’нинг вақтида бу маълумот эълон қилиб туриларди. Бу маълумотни «Қумтўр»нинг ташқи бошқарувидан парламент депутатлари ҳам ололмай келмоқда.

Тенгиз Бўлтурукнинг ўзини айтишича, ишга киришгандан бери ишлаб чиқариш кўрсаткичлари ҳақидаги маълумотни бера олмайди. Чунки Centerra маълумотларни нотўғри талқин қилган бўлиши мумкин. Ҳозирда қирғиз ҳукумати Канада компанияси билан бир неча иш бўйича судлашмоқда.

Лекин сентябрнинг охирида ҳозирги минкабнинг етакчиси Ақилбек Жапаров ташқи бошқарувдаги тўрт ой ичида кондан $61-62 млн сомга баҳоланган 4,1 тонна олтин қазилганини маълум қилган эди. У олтин давлат ҳудудида эканини қўшимча қилган.

27-сентябрда МХДҚ етакчиси Қамчибек Ташиев коннинг жорий йилнинг июнь-июль ойларидаги даромади 90 млн долларни ташкил қилганини билдирган.