Қирғизистоннинг тахтдан қулатилган биринчи президенти Асқар Ақаев 15-декабрда «Қумтўр» иши бўйича МХДҚда сўроқ қилинди. Бу ҳақда унинг адвокати Айбек Самарбековга таяниб, kaktus.media нашрига ёзди.
Унинг айтишича, Ақаев терговдан 13:00га яқин чиқди. Аввалроқ Ақаевнинг сафдоши Бекболот Талгарбек собиқ президент МХДҚга эрталаб соат 9:00да киргизганини билдирган эди.
«Биз ошкор қилмаслик бўйича келишувга қўл қўйди. Муҳтамалан ҳафта ичида Ақаев яна сўроққа чақирилиши мумкин. Ақаев бу ҳафтанинг охиригача Қирғизистонда қолиши эҳтимол», — деди Айбек Самарбеков.
Собиқ президентнинг яқинларини айтишича, унинг келиши «Қумтўр» иши бўйича тергов билан боғлиқ.
«Асқар Ақаев "Қумтўр иши" бўйича қўзғалган жиноят иши асосида терговга кўрсатма бериш учун келган. У мамлакатда беш-олти кун бўлиши маълум бўлди», — деб ёзади «Азаттык».
Бу Ақаевнинг Қирғизистонга икки марта келиши. У биринчи марта Қирғизистонга орадан 16 йил ўтгандан кейин 2021-йилнинг 2-августида келган.
Ўшанда куч ходимлари Ақаевни аэропортдан кутиб олиб, МХДҚга «Қумтўр» лойиҳаси бўйича терговга олиб боришган — у ердан кечка яқин чиққан. Бош прокуратура Ақаев бу иш бўйича «тергов билан яқин ҳамкорлик қилаётганини» таъкидлашган. Ақаев давлатга келганда президент Садир Жапаров ва бошқа расмий одамлар билан учрашиб, кичик юрти Чонкаминга боришга улгурган.
8-августда Ақаев қайта Москвага учиб кетгани маълум бўлган — унгача собиқ президент юртига қайтишни исташини билдирган эди.
Ақаев кетгандан кейин МХДҚ «Қумтўр» иши бўйича дастлабки натижасини эълон қилган. Ҳужжатда Ақаев лойиҳани амалга оширишда йўл қўйилган бир қанча битимлар бўйича муддатидан аввал жиноий жавобгарликка тортилгани айтилган.