Ёқилғи қуйиш шохобчасига уч киши қурол билан ҳужум қилиб, минг сомни ўғирлаб кетди. Уларнинг иккиси ушланди

385

Иссиқкўл вилоятининг Жети-Ўғуз тумани Сару қишлоғида ёқилғи қуйиш шохобчасини тўнашда шубҳаланиб, икки нафар Қирғизистон фуқароси қўлга олинди. Вилоят ИИБ матбуот хизматининг маълум қилишича, шохобчага ҳужум қилганлар уч киши бўлган. Учинчи гумонланувчи қидирувга берилган.

Ички ишлар вазирлиги хабар қилишича, 14-декабрда Жети-Ўгуз туман ИИБга Саруу Қишлоғининг турғуни қуролли уч киши ёқилғи қуйиш шохобчасининг операторини қурол билан таҳдид қилиб, 1000 сом миқдоридаги пул маблағини олиб кетгани ҳақида ариза ёзган.

 

Милиция ходимлари тезкор тергов иш ҳаракатлари асосида жиноятда гумондор қатори Дархан қишлоғининг икки турғунини қўлга олди. Улардан бири 16 ёшдаги ўсмир. Жиноятда гумонланган учинчи гумонланувчи ҳам айни қишлоқнинг 26 ёшдаги турғуни экани маълум бўлди. Ҳозирда унга қидирув эълон қилинган.

Мазкур факт ҚЖУРга «Талончилик» моддаси билан қайд этилиб, судгача тергов иши очилди. Тергов давом этмоқда.