МСК қамоқдаги номзод Акбўкўн Таштанбековни енгувчи қатори тасдиқлади

319

Марказий сайлов комиссияси 14-декабрда ўтган йиғинда уч бир мандатли округ бўйича сайловнинг натижаларини тасдиқлади.

МСК №21 Талас сайлов округидан Бактибек Чойбековни, №30 Иссиқата округидан Акбўкўн Таштанбековни енгувчи қатори аниқлаб, уларни Жогорку Кенешнинг еттинчи чақирилишининг депутати қатори тан олди. Таштанбеков «миллатлар ва регионлар аро низо» қўзитишда гумонланиб, МХДҚнинг тергов қамоғида ушлаб турилибди.

№29 Свердлов сайлов округининг сайлов натижаси эса бекор қилинди, чунки у ерда «ҳаммага қарши» энг кўп овоз олган. Энди мазкур округда қайта сайлов ўтказилади.

Аввалроқ Марказий сайлов комиссияси 19 округ бўйича сайлов натижаларини тасдиқлаган.   Бир мандатли округлардан депутат бўлганларнинг орасида олтинчи чақирилишнинг депутатлари, тадбиркорлар ва президент Садир Жапаровнинг қудаси бор.

28-ноябрда Қирғизистонда парламент сайлови ўтди — 54 депутат партия рўйхати билан, 36 депутат бир мандатли округдан сайланди. МСКнинг натижаси бўйича, Жогорку Кенешга олти партия ўтган.

Таштанбековга қўзғалган жиноят иши

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Акбўкўн Таштанбековни 6-декабрда қўлга олиб, у махсус хизматнинг тергов изоляторига киргизилган. Номзоднинг қўлга олинишига ижтимоий тармоқларда тарқаган видео сабаб бўлган — унда Таштанбеков видеони тасвирга олган кишини камситиб, «миллатлар ва регионлар аро низо» қўзғаганини маълум қилган.

Мазкур факт бўйича «Ирқий, этник, миллий, диний ёки регионлар аро низони қўзитиш» моддаси билан жиноят иши қўзғалган. МСК эса Таштанбековни жиноий жавобгарликка тортиш учун розилигини берган.

Йиғинда МСКнинг етакчиси Нуржан Шайлдабекова Таштанбеков номзодлигича қолишини таъкидлаган. Айни вақтда агарда Таштанбековнинг айби судда исботланса у депутатлик мандатидан ажратилиши айтилган.

Акбўкўн Таштанбековнинг вакили мазкур видео уч йил аввал олинганини ва у «маиший жанжал бўлган» деб таъкидлаган.