Ўш: 14 ёшли қизини зўрлашда гумонланган турғун икки ойга қамоққа олинди

338

Ўш шаҳар судининг қарори билан 14 ёшдаги қизини икки йил давомида зўрлаб юришда гумонланган 39 ёшдаги турғун икки ойга тергов қамоғига киргизилди. Бу ҳақда шаҳар милициясининг матбуот хизмати билдирди.

11-декабрда Ўш шаҳар ИИБи «Зўрлаш» моддаси билан жиноят ишини қўзғаб, 39 ёшдаги турғунни қўлга олган. Тергов версияси бўйича, у 2019-йилдан бери 14 ёшдаги қизини зўрлаб келган.

Аввал Ўш шаҳар ИИБиннг балоғатга етмаганлар билан ишлаш инспекциясининг ходими ўқувчи қизнинг «охирги кунлари руҳан ёмон аҳволда юрганини сезган». Кейинчалик ўсмир милиция ходимига отаси тарафидан зўрланганини айтиб берган.

Кўп ўтмай жабрланувчи қиз, отаси ва оиланинг бошқа аъзолари Ўш шаҳар ИИБнинг тергов хизматига етказилган.

Тергов вақтида ўсмир қиз биринчи марта 2019-йилнинг июнь ойида отаси тарафидан зўрланганини айтиб берган —ўшанда онаси Россияда меҳнат миграциясида юрган. Аммо жабрланувчи онаси давлатга қайтиб келгандан кейин ҳам жиноят давом этганини айтган.

Жабрланувчининг айтишича, охирги марта отаси уни 2021-йилнинг 28-ноябрида зўрлаган. Воқеага қариндоши гувоҳ бўлиб қолган. Аммо қизлар отасидан қўрққанидан ва «оиланинг ажрашиб кетишидан қўрққанидан» милицияга мурожаат қилишмаган.