ИИВнинг Тергов бошқармасининг собиқ етакчиси вафот этди

310

Бишкек шаҳар ИИББнинг матбуот хизмати 13-декабрда ИИВнинг Тергов бошқармасининг собиқ етакчиси Сиргак Айткурманов вафот этганини билдирди.

Дастлаб айрим ОАВлар ўз манбаларига таяниб Айткурманов номаълум шахслар тарафидан калтакланиши орқали вафот этганини ёзиб чиқишди. Шаҳар милицияси эса «Клооп»га Айткурманов суринкали жигар хасталиги оқибатидан вафот этганини айтишди.

Шаҳар ИИББнинг маълумотига кўра, шаҳар турғуни унинг Гоголь ва Москва кўчаларининг кесилишида ётганини сезиб, тез ёрдамга хабар берган. 13-декабрда эрталабки таҳминан соат 06:50да Айткурманов ҳушини йўқотган авҳолда Бишкек травматология ва ортопедия илмий тадқиқот марказининг жонлантириш бўлимига ёпиқ бош-мия жароҳати билан тушган.

«Касалхонада Айткурманов ҳушига келмаётгани сабабли, воқеанинг тафсилотлари бўйича сўроқ олиш имконияти бўлмаган, шунингдек унинг ёнида шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари ва “Айфон” русумидаги мобил телефони бор экани маълум бўлган», — деб ёзилади билдирувда.

Милиционер соат 12:00да баданида оғир жароҳатлар сабаб ҳушига келмай вафот этган. Суд-тиббиёт экспертизасининг дастлабки ташҳисига кўра марҳумнинг ўлимига «сурункали жигар етишмовчилиги, қизилўнгач ҳамда ошқозондаги қон томирининг кенгайиши, ошқозон-ичакдан қон кетиши» сабаб бўлган.