Давлат солиқ хизмати 15 мингдан ортиқ давлат ходими 2019-2020-йил учун солиқ декларацияси топширмаганини маълум қилди.
Муассасаниг матбуот хизмати 2019-йилга нисбатан уларнинг 9 минги, 2020-йил учун эса 6 минг нафари ҳисобот бермаганини айтди.
Бундан ташқари, 1,5 минг давлат ходимларининг декларацияси 1-апрелдан кейин топширилган. Қонун бўйича, умумий солиқ декларациясини барча 1-апрелга қадар топшириши керак.
Солиқ хизматининг маълумотига кўра, 13-декабрга қадар 2020-йил учун давлат ва муниципал ходимлардан умумий 58,4 минг декларация келиб тушган. 2019-йил учун эса —54,3 минг.
«Бугунги кунга келиб солиқ идоралари тарафидан икки йилга кўра 103,7 минг давлат ва муниципал ходимнинг декларацияси текширилиб, таҳлил ўтказилди», — деб билдирди Давлат солиқ хизмати.
Декабрнинг бошида солиқ хизмати амалдорларнинг, депутатларнинг ва сиёсатчиларнинг даромадлари ҳамда чиқимлари бўйича маълумотларни эълон қила бошлаган.