Бишкек мэрияси  асосий арчани безаш учун деярлик 6 млн сом сарфлайди

275

Бишкек мэрияси 13-декабрда марказий Ала-Тоо майдонининг Янги йил учун безатиш учун 5 млн 687 минг сомга эълон қилган тендер бўйича изоҳ беришга қарор қилди. Мэриянинг маълумотига кўра, тендерни «Бишкексвет» ишхонаси эълон қилган.

Мэриянинг тасдиқлашича, бу маблағ эвазига 25 метрлик янги йил арчасини безатиш ва Ала-Тоо майдонининг умумий безагининг чиқимлари киради. Мэриядан қўшимча қилинишича, коммунал хизматлар арчадан ташқари биноларнинг орқа фасадларини безатиб, декоратив сайлгоҳ аллеяларини тайёрлашади.

«Шу билан бирга аввалги йили сотиб олинган декоратив материалларнинг қолдиқларинигина қўлланиш муаммо туғдиради», — деб таъкидлашди мэриядан.

Бюджет маблағларини фойдаланишдаги шаффофликка шубҳа туғилмаслиги учун эса мэрия фаолларни янги йилни нишонлашга тайёргарликларни кўриш бўйича шаҳар штабининг йиғинига қатнашишга чақирди.

6-декабрда шаҳар мэрияси Янги йил муносабати билан байрам салютидан бош тортганини хабар қилган. Бу қарор Бишкекдаги смог (тутун) сабаб қабул қилинган.

Муниципалитетдан байрам учун сарфланади деб режалаштирилган 800 мингга яқин маблағ «бошқа муҳим мақсадларга» сарфланишини қўшимча қилишган. Аммо мэрия қайси ишларга эканини айтмаган.