COVID-19: Қирғизистонда икки киши вафот этди, 68 янги ҳолат қайд этилди

Қирғизистонда охирги сутка давомида коронавируснинг янги 68 ҳолати қайд этилган, дея хабар беради Республика тезкор штаби.

Минтақалар бўйича:

  • Бишкек шаҳрида – 29;
  • Чуй вилоятида - 15;
  • Жалолобод вилоятида – 6 та;
  • Иссиқкўл вилоятида – 6;
  • Ўш вилоятида – 6;
  • Боткен вилояти – 3 та;
  • Ўш шаҳри – 1;
  • Талас вилояти – 1 та;
  • Норин вилояти - 1.

Бундан ташқари, ўтган суткада икки киши касалликдан вафот этиб, 57 нафар бемор шифо топди.

COVID-19 пандемияси бошлангандан бери мамлакатда касалга чалинганларнинг умумий сони 183 931га етди. Умумий 178 962 нафар киши эса касалликдан тузалди. Коронавирусдан вафот этганларнинг умумий сони эса 2 768 нафарга етди.

Ҳозирда 347 нафар бемор шифохонага ётқизилган, 371 нафар бемор эса уй шароитида даволанмоқда.

Республика штаби маълумотларига кўра, 11 декабрь ҳолатига кўра, COVID-19 га қарши 9393 киши эмланган. Уларнинг 4260 нафари биринчи дозани ва 5133 киши эса иккинчи дозани олган.