Бишкекнинг мэри: Автобуслар Ўмурбек Текебаевга ҳужум қилганлар учун эмас, милиция ходимлари учун эди

447

Бишкек шаҳар кенгашининг 10-декабрдаги йиғинда депутат Кадир Атамбаев пойтахтнинг мэри Айбек Жунушалиевдан «Ата Мекен» партиясининг лидери Ўмурбек Текебаевга ҳужум бўлган куни ғазабланган гуруҳга муниципал автобусларни ким берганини сўради.

Жунушалиев автобусларда «ғазабли гуруҳ ташилган» деган маълумотни иконр қилди. У жамоат транспортлари милиция ходимларига берилган деб таъкидлади. Қадир Атамбаев эса Текебаевга ҳужум бўлган вақтда автобуслар яқин турганини айтиб, унда милиционерлар ҳам ўша ерда юрган экан деган хулосага келди.

«Автобусларни ҳеч ким ўтказгани йўқ. Бишкек шаҳар ИИБлан жамоат тартибини таъминлаш мақсадида шахсий таркибни ташиш учун транспорт бўлиб бериш ҳақида расмий телефонограмма келган. Биз ҳуқуқ тартибот органларини ташишни таъминлаш учун ҳар бир туман ИИБга жамоат транспорти ажратиб берганмиз», — деди шаҳар етакчиси.

Айни вақтда мэр Атамбаевдан ёлланган гуруҳ автобуслардан чиқаётгани ҳақида фото ёки видео исботлар борми деб сўради.

«Демак, бу автобусларда милициянинг ходимлари бўлишган?» — деб аниқлик киритди Атамбаев.

Суҳбатни эса спикер Куваничбек Конгантиев бўлиб, кун тартиби асосида ишлаш кераклигини билдирди.

«Сизда сурат ёки видеофиксация йўқ. Бундай бўлиши мумкин эмас эди», — деб жавоб берди мэр депутатга.

Текебаевга ҳужум

«Ата Мекен» партиясининг лидери, номзод Ўмурбек Текебаевга 1-декабрда Бишкекдаги «Парк отель» меҳмонхонасида ҳужум қилишган. Сиёсатчининг айтишича, унга ҳужум қилган кишилар уни кичик автобусга солиб олиб кетишга ҳаракат қилган.

Текебаев ўзи воқеани «сиёсий террор» деб атади ва номаълум одамлар «сайловнинг натижасига рози бўлмаганларни таҳдид қилгани чиққан» деган фикрда.

1-декабрда ижтимоий тармоқларда Токмок шаҳрининг 100 нафарга яқин турғунининг видео мурожаати тарқаган. Унда учинчи кучлар ва мағлуб бўлган партиялар митинг уюштириб, элнинг жонига тегаётгани айтилган.

«ПолитКлиника» нашри 2-декабрда «Ата Мекен»нинг лидери Ўмурбек Текебаевга ҳужум қилганларнинг орасида видеодаги одамлар ҳам борлигини аниқлаган. Шунингдек журналистлар ҳужум қилганлар билан Токмоқ шаҳрининг мэри Урмат Самаевнинг алоқасини аниқлашган.

Токмок шаҳрининг мэри Урмат Самаев эса Kaktus.media нашрига қўлга олинган Ибиш Эшбаевни танишини тасдиқлаган. Аммо Эшбаев «унинг ҳайдовчиси ва  “ўкул боласи”» деб тарқаган маълумотни ёлғон деб атаган. Айни вақтда гумондорни Чуй ва Токмок аҳолисининг 70-80%и билади деб таъкидлаган.

Кўп ўтмай Текебаевга ҳужум қилганларнинг орасида юрганлар сиёсатчидан кечирим сўраб, «провакация бўлиб кетганини» билдиришган. Текебаевдан кечирим сўраганларнинг орасида Токмок шаҳар кенгашининг депутатлари Бактияр Доконов ва Кайрат Чокеев ҳам бўлган.

Доконов ва Чокеев 2021-йилнинг январь ойида ўтган президентлик сайловида Садир Жапаровнинг штабида ишлаган.